Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бузилишлар – халқ депутатлари Кенгашлари қарорига кўра

06.09.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ерларини олиб қўйиш ва мулкларини бузиш, шунингдек уларга компенсация тақдим этиш механизмини тартибга солувчи ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган. Муҳокама 15 сентябрга қадар давом этади.

 

Илгари Президентнинг 3.08.2019 йилдаги Ф-5491-сон фармойиши билан давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан мулкни бузишда янги қоидалар ва талаблар белгиланган эди.

 

Хусусан:

  • ер участкаларини олиб қўйишга фақат уларнинг эгалари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилади;
  • фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади;
  • вилоят ҳокимлари томонидан бузилишлар бўйича материаллар Вазирлар Маҳкамасига киритилишидан бошлаб, Бош вазир томонидан масала кўриб чиқилиши билан якунланадиган ер участкаларини олиб қўйиш ва кўчмас мулк объектларини бузишнинг уч босқичли тартиби қўлланилади.

 

Ишлаб чиқилган лойиҳа, бундан ташқари, қуйидагиларни таклиф қилади:

биринчидан, ер участкаси ёки унинг бир қисмини халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар), туманлар, шаҳарлар Кенгашлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш;

 

иккинчидан, ерни олиб қўйиш ва турар ҳамда нотурар жойлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги қарорни фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилиш:

  • шаҳарлар ва посёлкаларнинг аҳоли пунктлари ва микротуманларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини амалга ошириш;
  • мудофаа ва давлат хавфсизлиги учун ерларни тақдим этиш;
  • автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш;
  • Президент ва Ҳукумат қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда.

 

учинчидан, ерни олиб қўйиш ва бузилишлар, шунингдек зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш билан боғлиқ  масалаларни ҳал этишни махсус ваколатли шахслар зиммасига юклаш. Бунинг учун қуйидагиларни ташкил этиш режалаштирилмоқда:

  • Вазирлар Маҳкамасида - 3 та ходим;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида - 2 та ходимдан иборат шўъба;
  • шаҳар ва туман ҳокимликларида - 1 та мутахассис штат бирлиги.

 

Қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари бўлади:

  • бузиш учун қонуний асос мавжудлигини ўрганиш, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини таъминлаш;
  • зарарнинг ўрнини қоплаш учун бузиладиган объектлар рўйхатини  ва ҳужжатларни шакллантириш;
  • материалларни кўриб чиқиб тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатларининг ҳудудий кенгашларига тақдим этиш;
  • қарор ижросини таъминлаш, адлия ва прокуратура органлари билан биргаликда зарарлар тўлиқ қоплангандан кейин объектларни бузилишини назорат қилиш.

 

Зарарнинг ўрни қандай компенсация қилинади

 

Лойиҳа ер олиб қўйилганлиги ва мулк бузилганлиги учун жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги компенсация турлари белгиланишини таклиф қилади:

  • уй-жой майдонидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш;
  • бузилаётган ер участкаси, турар ва нотурар жойлар, бино ва иншоотлар ҳамда дов-дарахтлар қийматини марказлашган ҳудудий жамғарма маблағидан, шу жумладан олиб қўйиш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилган тақдирда – республика жамғарма маблағидан қоплаш;
  • ер участкасини ўзлаштириш даврида 2 йилгача муддатга ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой бериб, иморатлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланган ҳамда бошқа зарарлар қопланган ҳолда фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш;
  • аввалгисига тенг қийматли мол-мулк, бино ва иншоотлар, ер участкаси, шу жумладан қўшимча ер участкаси бериш;
  • турар ва нотурар жойлар, иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш;
  • кўп йиллик ижарага олинган ерлар, бино ва иншоотлар, дов-дарахтларни олиб қўйишда - ер участкаси, шу жумладан қўшимча ер участкаси бериш, етказилган зарарларни қоплаш, шунингдек дов-дарахтлар қийматини тўлаш;
  • фуқаролар томонидан умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган, кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилган тақдирда - умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси бериш.

 

Етказилган зарарлар миқдорини ҳисоблаш мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади. Баҳоловчи хизматларига компенсация маблағи ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан ариза берувчи томонидан ҳақ тўланади. Бузиладиган кўчмас мулкни баҳолаш тартиби биз илгари ёритган алоҳида лойиҳада батафсил ёритилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16