Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Чилим ҳамда вейпинг учун жарима солинади, уларни реклама қилиш тақиқланади

07.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида МЖТКга, «Реклама тўғрисида», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ва «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга киритиладиган тузатишларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Қонун (бундан кейин – Қонун) кучга кирган. «Чилим» ва «электрон сигарета» тушунчаларининг таърифи, шунингдек уларни чекиш тақиқланган жамоат жойларининг аниқ рўйхати билан шарҳимизда танишишингиз мумкин.

 

Бироқ айни пайтда мазкур чекловни бузганлик учун жавобгарлик алоҳида қайд этилмаган. Қонун лойиҳасида ушбу камчилик бартараф этилди:

 

а) тақиқланган жойда чилим ва «е-сигареталар» чекканлик учун ЭКИҲнинг 1/3 қисми (материал эълон қилинган санада – 67 577 сўм) миқдорида жарима солинади. Бугунги кунда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун худди шундай жарима белгиланган (МЖТКнинг 561-моддаси);

 

б) чилим ва электрон сигареталар чекиш учун жамоат жойларида (Қонуннинг 6-моддасида санаб ўтилганлари бўлса керак) жойлашган хоналарни ёхуд чилим ҳамда вейпларнинг ўзини фойдаланишга берганлик учун алоҳида модда назарда тутилмоқда. Бунинг учун анча юқори миқдорда: фуқароларга 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача (1 013 650 сўм – 2 027 300 сўм), мансабдор шахсларга 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача (2 027 300 сўм – 3 040 950 сўм) жарима солиш таклиф этилган.

    

Бундан ташқари, Қонунда чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ҳамда тарғиб қилишга йўл қўймаслик назарда тутилган. Шу сабабли «Реклама тўғрисида»ги Қонунга киритиладиган тегишли тузатишлар тайёрланган. Бошқалар қатори, қуйидагилар тақиқланади:

  • бундай маҳсулот намуналарини бепул тарқатиш;
  • уларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири намойиш этиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
  • шундай номлар ва товар белгиларидан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлари, ўйинлар ва ҳ.к.) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
  • савдо объектларининг фасади, кириш (машинада кириш) жойи, пештахталари, кўтариладиган предметлари ва бошқа жойларида уларнинг тасвирлари, номлари ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш.   

 

Чилим ва электрон сигареталар қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишига қарши кураш олиб борилади («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунга қаранг). Болаларда чилим ёки вейп чекиш хоҳишини уйғота оладиган ахборот улар учун тақиқланган бўлиб, «18+» белгиси билан маркаланиши керак. Ёшга доир чеклов белгилари қаерга ва қандай қўйилиши ҳақида батафсил – бу ерда.  

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.





В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум