Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хронометраж тартибида нималар ўзгартирилади

06.09.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида Хўжалик юритувчи субъектларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар ва ходимлар сони хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди. 

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 октябрдан солиқ органлари хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юбориш ҳуқуқига эга бўладилар. Камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади (Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарорига қаранг). 

 

Ишлаб чиқилган ҳужжатда юқорида кўрсатилган қарорни амалга ошириш механизми белгиланган. Шуни қайд этиб ўтамизки, лойиҳани тайёрлаш босқичида хронометраж натижаларини баҳолаш чоғида сотувларнинг мавсумийлигини ҳисобга олиш зарурлиги юзасидан фикр билдирилган эди. Шунингдек, такроран камайтириб кўрсатишга солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос сифатида қарамаслик керак – буни тегишли текширувлар билан тасдиқлаш зарур. Мазкур далиллар ишлаб чиқувчиларнинг позициясига мос келди.   

 

Хронометраж нималарни қамраб олади, қаерда ўтказилади

 

Лойиҳада сотилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар реализациясидан тушумнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий миқдори, шунингдек ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида хронометраж ўтказилишини белгилаш таклиф этилмоқда. Шу тариқа, ҳозир ходимлар сони фақатгина ўтказилган хронометраж тўғрисидаги маълумотлар жадвалида акс эттирилса, эндиликда унинг тўғридан-тўғри объектига айланади. Шу сабабли солиқ органларига нафақат назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларидан фискал маълумотларни олиш, балки солиқ тўловчиларда меҳнат шартномаси тузган ёхуд тузмаган ҳолда ишловчи шахслар тўғрисида маълумотларни талаб қилишга рухсат берилади.   

 

Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларнинг қайси объектларида хронометраж ўтказилиши юзасидан аниқлик киритилмоқда. Булар – товарлар ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган, ишлар бажариладиган ёки хизматлар кўрсатиладиган объектлар. Бунда нафақат мулк, эгалик қилиш ёки ижара ҳуқуқида хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган объектлар, балки хўжалик юритувчи субъект пудрат шартномаси ёхуд бошқа шартнома асосида ўз фаолиятини юритадиган жойлар ҳақида ҳам сўз бормоқда. Масалан, буюртмачиларга тегишли қурилиш майдончалари.

 

Хронометраж ўтказиш учун асослар

 

2 турдаги фарқланишни хронометраж учун ҳақиқий асос этиб белгилаш таклиф қилинмоқда:

  • товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар ҳақидаги;
  • ҳақиқатда ишловчи ходимлар ҳақидаги.

 

Бунда олдиндан номувофиқликлар изланадиган ахборот манбалари белгиланган:

 

  • солиқ тўловчиларни паспортлаштириш давомида тузилган ҳужжатлардаги шубҳали маълумотлар;
  • хўжалик юритувчи субъектлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этган ҳисоботлар, ахборот ва бошқа маълумотлар;
  • муайян давр учун топширилган ҳисоботларда кўрсатилган тушумлар билан тижорат банкидаги ҳисоб-китоб счётига келиб тушган пул маблағлари ўртасидаги номувофиқлик.

 

Қуйидагилар ўша хўжалик юритувчи субъектда такроран хронометраж ўтказиш учун асос бўлади: хронометраж ўтказилгандан кейинги кунларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумнинг кескин пасайиши, шунингдек ҳисоботларда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъект ходимларининг сони камайиши. Тегишли динамика солиқ органлари томонидан мунтазам кузатиб борилади. 

 

Ҳозир бўлганидек, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёхуд унинг ўринбосари қабул қилган буйруқ хронометраж ўтказиш учун юридик асос бўлади.

 

Бу – муҳим! Хронометраж махсус ваколатли орган (Бош прокуратура) билан келишмай ва текширишларни рўйхатга олиш китобида қайд этилмай ўтказилади.   

 

Хронометраж ўтказиш тартиб-таомили

 

Уни ўтказишнинг аниқ муддатларини солиқ тўловчининг иш режими ва фаолият турига қараб 1 иш кунидан 5 иш кунигача этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Хўжалик юритувчи субъект нақд пул тушумига эга бўлмаса, фақат ходимлар сони хронометражи ўтказилади.

 

Тафовутлар топилганда хўжалик юритувчи субъектга хронометражда аниқланган ўртача ойлик товар айланмасининг энг кам қийматидан келиб чиқиб, охирги ҳисобот даври учун қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома киритилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти мавсумий тусга эга бўлганда – ўртача кунлик тушумдан ҳисоблаб чиқарилган энг кам ўртача ойлик тушумдан келиб чиқилади. 

 

Такрорий хронометраж давомида қонунбузарликлар аниқланса, махсус ваколатли органларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш далили юзасидан текширув ўтказишни сўраб илтимосномалар киритилади. Солиқ тўловчи бошқа шахслар номига, бошқа манзил ёхуд фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтказилган НКМ ёки тўлов терминалидан фойдаланганда ҳам шундай йўл тутилади. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16