Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Коррупцияга қарши курашувчиларга мукофот тўлаш таклиф этилмоқда

21.08.2020

Рус тилида ўқиш

Бош прокуратура Вазирлар Маҳкамасининг «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, у ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.

 

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Уни 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга киритиш режалаштирилмоқда.

 

Низом талаблари қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • мансабдор шахсларга, шу жумладан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсларга;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилган ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни бевосита содир этган шахсларга.

 

Рағбатлантириш бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида белгиланади.

 

Хабар бериш натижасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фош этилган ёхуд коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этган шахс қамоққа олинган ҳолларда пул мукофоти тўлаш назарда тутилган.

 

Низомда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик турига – маъмурий, жиноий тусга эга бўлишига қараб, шунингдек пора суммаси ёки етказилиши мумкин бўлган зарар қийматига қараб бир марталик пул мукофоти миқдорлари назарда тутилган. Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун мукофот миқдори 3 БҲМни ташкил этади.

 

Пора суммаси ёки етказилган зарар қиймати 30 БҲМдан кам бўлса, мукофот қуйидаги миқдорни ташкил этади:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – 5 БҲМ;
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун – 7 БҲМ;
  • оғир жиноят учун – 10 БҲМ;
  • ўта оғир жиноят учун – 15 БҲМ.

 

Пора суммаси ёки етказилган зарар қиймати 30 БҲМдан 100 БҲМгача бўлса, мукофот қуйидаги миқдорни ташкил этади:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – 10 БҲМ;
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун – 15 БҲМ;
  • оғир жиноят учун – 20 БҲМ;
  • ўта оғир жиноят учун – 25 БҲМ.

 

Пора суммаси ёки етказилган зарар қиймати 100 БҲМдан кўп бўлса, мукофот миқдори пора суммаси ёки етказилган зарар қийматидан фоиз ҳисобида, анча миқдор учун 15%дан кўп ёки жуда кўп миқдор учун 10%гача ҳисобланади.

 

Қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақидаги хабар учун – 5 БҲМ, икки нафари учун эса 7 БҲМ миқдорида мукофот тўланади.

 

Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

 

Низомда ҳудудий махсус комиссиялар ҳамда Республика махсус комиссияси томонидан коррупцияга қарши курашишда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш тартиби белгиланган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_