Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Covid-19 да касаллик варақаси бўйича қандай миқдорда тўлаш керакХодимга ижтимоий нафақани қандай олишни айтиб турингМаъмурий ва солиқ юки камайтирилди

Лицензияларнинг қарийб 100 турини бекор қилиш кўзланмоқда

16.07.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган. Лицензияларнинг қарийб 100 тури ва рухсатномаларнинг 35 тури бекор қилинади ва тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтказилади.

 

Ҳужжат билан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини икки босқичда комплекс ва тизимли ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда.

 

Биринчи босқичда инсон соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг сони қисқартирилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжат талаб қилиш амалиёти бекор қилинади ва мазкур жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомиллар соддалаштирилади.

 

Иккинчи босқичда лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва кодификациялаш амалга оширилади, давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари ва паспортларини ишлаб чиқилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб қарийб 100 та лицензияладиган фаолият турини ва рухсатномаларнинг 35 турини, шу жумладан аудиторлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти, автомобиль транспортида  юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензияларни бекор қилиш кўзланмоқда.

 

Шунингдек, хорижий ишчи кучларини жалб қилишга, тренерлик фаолиятига, спорт иншооти паспортига рухсатномаларни бекор қилиш кўзланмоқда. Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллар ўрнига хабардор қилиш тартиби жорий қилинади, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари қисқаради.

 

Адлия вазирлигига 2020 йил 1 декабрга қадар “Лицензия” ахборот тизимини ишлаб чиқиш топширилади, у 2021 йил 1 январдан ишга туширилади. Бунда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш электрон шаклда“Лицензия” АТ орқали амалга оширилади. Бундан иқтисодий фаолият субъектларига “Ягона дарча” божхона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда давлат сирини ўз ичига олган лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари мустасно.

 

Барча турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, ҳаққонийлигини онлайн текшириш имконини берадиган, QR-код  қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.

 

Фармон билан қуйидагиларни тақиқлаш назарда тутилмоқда:

  • лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари орасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;
  • лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайдиган бирон-бир фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш учун моҳиятан лицензиялаш ва рухсат бериш тартибини, шу жумладан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиш заруратини жорий этишни назарда тутувчи алоҳида талаб ва мажбуриятларни белгилаш;
  • лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш.

 

Давлат хизматлари агентлиги “Лицензия” АТ оператори ҳисобланади. Унга лицензиялаш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан мониторинг амалга ошириш ваколати берилади.

 

Уч ой муддатда “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириш йўли билан янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа 30.07.2020 йилгача муҳокама қилинади, ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_