Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Мева, сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт нархларини назорат қилишни таклиф этмоқдалар

Мева, сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт нархларини назорат қилишни таклиф этмоқдалар

12.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинадиган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг контракт қийматини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинган. 

 

Мониторинг моҳияти экспорт нархлар шакллантирилиши устидан назорат ўрнатишдан иборат. Мева-сабзавотларнинг 38 та позицияси ва тўқимачилик маҳсулотларининг 147 та позицияси бўйича «тавсия этиладиган» экспорт нархларни белгилаш таклиф қилинмоқда. Бу билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги шуғулланади, ушбу нархлар унинг сайтида: мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича – ҳар ўн кунликда, тўқимачилик маҳсулотлари бўйича – ҳар ойда эълон қилинади. Нархларнинг кучга кириш муддати – эълон қилинган пайтдан бошлаб 2 кун.

 

Бунда идора қуйидагиларга таяниб иш кўради:

  • хориждаги дипломатик ваколатхоналардан олинган ташқи бозорлардаги нархлар;
  • ОАВда (шу жумладан Интернетдаги очиқ манбалар) ва ахборот-таҳлилий нашрларда эълон қилинган нархлар;
  • ташқи савдо компаниялари ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг республика минтақаларидаги ваколатли вакилларидан олинган экспорт нархлар;
  • мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари таннархи, ички бозордаги улгуржи ва чакана нархлари.

 

Экспорт қиймати «тавсия этиладиганидан» 30%дан ортиқ пасайтирилганини аниқлаган ДБҚ бу ҳақда ДСҚ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар беради. Улар, ўз навбатида, аниқланган далиллар юзасидан «қонун ҳужжатларига мувофиқ» чоралар кўради. Лойиҳада аниқ санкциялар (чоралар) ва уларни қўллаш механизми қайд этилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари мева-сабзавот маҳсулотларини контракт тузилган ёки БЮД рўйхатдан ўтказилган санада «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий сайтида кўрсатилганидан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш талаб этиларди (контракт тузмасдан инвойс асосида экспорт қилганда, таҳр.). Бироқ 2018 йил августда ушбу амалиёт бекор қилинди (батафсил қаранг).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.  

 

Олег Заманов.