Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Агар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак82 та товар позицияси импорт божхона божидан озод қилиндиЙўриқнома: воситачи орқали хизматлар импорт қилинганда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Мева ва сабзавотларни белгиланган нархлардан паст нархлар бўйича экспорт қилиш мумкин

03.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Экспорт қилувчилар  мева-сабзавот маҳсулотларига «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан белгиланган нархларнинг қуйи чегарасига риоя қилишга мажбур эмаслар. Президентнинг 1.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5495-сон Фармони билан бундай имконият берилди.

 

Мамлакатда юзага келган янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тизими экспортни амалга оширишнинг икки тартибини ўз ичига олади:

 

  • 19.09.2016 йилдаги ПҚ-2603-сон қарорда белгиланган тартиб бўйича экспорт қилувчи ва норезидент ўртасида хўжалик шартномаси – экспорт контрактини тузиш билан.

 

Ҳужжатга мувофиқ, шартнома асосида янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш шартлари ўзгариб туради:

 

а) жўнатиладиган маҳсулот қийматининг олдиндан хорижий валютадаги 100% тўлови экспорт қилувчилар томонидан олинганда – тўғридан-тўғри шартномалар бўйича;

 

б) жўнатиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари қийматининг олдиндан камида 30%и тўланганда, қолган қисми учун эса тасдиқланган банк аккредитиви очилганда ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолати расмийлаштирилганда – «Ўзагроэкспорт» АЖ билан тузилган воситачилик шартномаси бўйича. «Ўзагроэкспорт» АЖнинг хорижда очилган савдо уйлари ҳамда ишончли ва узоқ муддатли шериклар ҳисобланган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотларга - олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан.

 

Ўз навбатида, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш полисисиз хорижий валютада экспорт қилиши мумкин.

 

  • Экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан, инвойс асосида – мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга ҳисобварақ-фактура бўйича – 6.11.2017 йилдаги ПҚ–3377-сон қарордаги тартибга кўра.

 

Бунда етказиб бериш суммаси 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги (экспорт БЮДни расмийлаштириш кунидаги МБ курси бўйича) ҳамда Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларга норезидентлардан хорижий валютада 100 фоиз олдиндан тўлов олиниши лозим.

 

Бироқ иккала ҳолатда (контракт ва инвойс бўйичатаҳр.) ҳам нарх шаклланишининг ягона принципи амал қилган. Тегишинча экспорт контрактлари тузилган ёки БЮД рўйхатдан ўтказилган кундаги «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича экспорт контрактлари тузилиши, инвойс бўйича экспорт амалга оширилиши керак эди.   

 

Экспортнинг иккала вариантида ҳам мазкур талаб бекор қилинди. Бу  экспорт қилувчиларга мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст нархларда, яъни Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, мунтазам фаолият кўрсатадиган мева-сабзавот майдони ярмарка савдолари якунлари бўйича юзага келадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда ҳамда жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб, талаб ва таклифлар асосида шаклланадиган бозор нархлари бўйича жўнатиш ҳуқуқини берди (14.12.2017 йилдаги 984-сон ВМҚнинг 10-бандига қаранг).   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_