Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотариуслар учун маъмурий регламентлар жорий этилади

14.08.2020

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, у 27.08.2020 йилга қадар муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.

 

Қарор лойиҳаси Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон Фармонига мувофиқ тайёрланган.

 

Ҳужжат билан “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши маълумот учун қабул қилинган.

 

Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш кўзланмоқда:

  • “Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти”;
  • “Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти”;
  • “Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти”;
  • “Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти”;
  • “Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беришнинг маъмурий регламенти”.

 

Регламент:

  • нотариус у ёки бошқа нотариал ҳаракат доирасида талаб қилиб олиши керак бўлган маълумотларнинг қатъий рўйхатини белгилайди;
  • ҳужжатни расмийлаштириш жойи, хусусан ариза берувчи талабига биноан нотариуснинг жойига чиқиш имкониятини белгилайди.

 

 “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади, бироқ расмийлаштирилган ҳужжат матни ариза берувчининг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилиши мумкин.

 

Маъмурий регламент:

  • нотариал идорага мурожаат қилиш тартибини;
  • мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш тартибини;
  • зарур ҳужжатлар рўйхатини;
  • вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз, кар-соқовлик нуқсони ва кўзи ожиз бўлган шахслар иштирокида битимни тасдиқлаш тартибини;
  • тасдиқланадиган битим лойиҳасини тайёрлаш тартибини;
  • битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини;
  • битимни тарафлар томонидан имзолаш тартибини;
  • битимни ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини;
  • ҳужжатларни нотариал идорада сақлаш ва нотариал архивга топширишни белгилайди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16