Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шахсий томорқа хўжалигини юритиш қонунчиликда мустаҳкамланади

22.06.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Қонун лойиҳаси аҳолининг шахсий томорқа ер участкаларидан фойдаланиш муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилайди. Талаблар белгиланган тартибда хусусийлаштирилган якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларига татбиқ этилмайди.

 

Қонун лойиҳасида шахсий томорқа хўжалиги (ШТХ) тушунчаси берилган. Бу аҳоли томонидан ўзларига тегишли бўлган ер участкаларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир.

 

Белгиланишича, шахсий томорқа хўжалигини юритиш тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди. Бунда шахсий томорқа хўжалигида фаолият юритаётган шахс ўз фаолиятини ўзини-ўзи банд қилиш тариқасида расмийлаштириши мумкин. ШТХда етиштирилган ва қайта тайёрланган маҳсулотлар унинг эгасининг хусусий мулки ҳисобланади.

 

Шахсий томорқа хўжаликларининг реестри Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан улар ҳақидаги маълумотларни электрон базага киритиш орқали юритилади.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолига шахсий томорқа хўжалиги фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади. Хусусан, бу турли хизматлар кўрсатиш, аҳолини ёш қорамол ва паррандалар, уруғликлар, кўчатлар таъминлаш, молиявий, агросервис ва ахборот-маслаҳат хизмати кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига тааллуқли.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16