Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Текширувлар, хронометраж ва камерал назоратдан солиқ органларига кўпроқ маблағ келиб тушади

Текширувлар, хронометраж ва камерал назоратдан солиқ органларига кўпроқ маблағ келиб тушади

12.09.2018

Рус тилида ўқиш


Солиқларни қўшимча ҳисоблаш ва улар бўйича жарима санкцияларини қўллашдан тушган маблағларни ДСҚ фойдасига қайта тақсимлаш муҳокама қилинмоқда. Ҳукумат қарорининг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси бор (ВМнинг 12.01.1998 йилдаги 14-сон ва 2.04.2010 йилдаги 62-сон қарорига қаранг).

 

Унга тушадиган тушумларни қуйидагилар ҳисобига ошириш таклиф этилмоқда:

 

  • текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (шу жумладан пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари ва маъмурий жарималар суммаларини 25%дан 40%гача ошириш. Бунда ушбу суммалар солиқчилар аниқлаган далиллар бўйича суд ёки Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилган бўлса ҳам, солиқ органлари пул маблағларини оладилар. Бироқ қонунбузарликлар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фош этилган бўлса, солиқ идораси пул олмайди (улар Департаментнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади);

 

  • хронометраж ва камерал назорат натижасида қўшимча ундириб олинган суммаларнинг 10%ини махсус жамғармага йўналтириш.

 

Аввалгидек, солиқ органлари томонидан мусодара қилинган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 25%и ҳам Жамғармага келиб тушади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_