Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда

11.07.2018

Рус тилида ўқиш

Давлат ўсимликлар клиникалари ташкил этилиши ва келгусида фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беради. ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.  

 

Маълумот учун: Ўсимликлар клиникасининг асосий вазифаси ўсимликлар касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволаш ҳисобланади.

 

Клиникалар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши белгиланди. Давлат ўсимликлар клиникаларини ташкил этишда тадбиркорларни қуйидагича қўллаб-қувватлайди:

  • бўш турган давлат мулки объектларини, ш.ж. фаолият юритмаётган давлат муассасалари биноларини «ноль» даражали харид қийматида сотади;
  • фойдаланилмаётган хоналар ёки корпусларни узоқ муддат текинга фойдаланишга беради;
  • концессия асосида қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиб беради.

 

Ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш учун ер участкалари ва бўш турган биноларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. «Ўздавкарантин» инспекцияси эса фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ёки хоналар тадбиркорларга «ноль» даражали харид қийматида сотилиши ёхуд узоқ муддат текинга фойдаланишга берилишини таъминлайди.

 

Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

 

Олег  Гаевой.

 


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум