Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясининг янги ва замонавий усуллари

09.12.2016

Даставвал, мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган1 ҳамда Молия, Иқтисодиёт, Адлия вазирликлари, Интеллектуал мулк агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан белгиланган тартибда келишилганлигини қайд этиб ўтамиз.

 

Ушбу  лойиҳани* қабул қилиш зарурияти қуйидаги асосий сабабларга асосланган:

 

амалдаги тартибга кўра, товар белгисидан рўйхатга олинган кундан бошлаб исталган 5 йил давомида фойдаланмаганлик товар белгисининг рўйхатга олинганлигини бекор қилиш тарзида ҳуқуқий кафолатини тўхтатишга асослигини назарда тутади.

 

Ушбу меъёр ишлаб чиқариш жараёнига тайёрланиш пайтида товар белгисидан фойдаланишни назарда тутмайди, яъни мол етказиб берувчилар ва буюртмачилар билан ёзишмаларни амалга оширишда, компаниянинг дастлабки рекламаларни ўтказиши ва ҳ.к. Товар белгисининг гувоҳномаси юқорида кўрсатилган ҳолатларни инобатга олмасдан алоҳида ҳолларда ишлаб чиқаришнинг тўхташига ёки унинг қайта жиҳозланишига олиб келади;

 

амалдаги “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонун (бундан буён - Қонун) меъёрларига кўра, товар белгиси эгаси ҳуқуқининг поймол этилиши сифатида ишлаб чиқариш, сақлаш, олиб кириш, сотувга таклиф этишда учинчи шахс томонидан товар белгисидан фойдаланилган ҳолда товарни сотиш амалда баҳслашишга олиб келмоқда;

 

– ахборот технологиясидан фойдаланилган ҳолдаги ахборот таъминоти меъёрларининг қонунчиликда мавжуд эмаслиги;

 

– товар белгисидан фойдаланиш тартиблари аниқ кўрсатиб ўтилмаганлиги рақобатчининг аризасига кўра товар белгисининг бекор қилиниши эҳтимоллигига олиб келмоқда;

 

 – контрафакт маҳсулотни аниқлашнинг мавжуд эмаслиги;

 

 – Рақобат тўғрисида”ги Қонунда инсофсиз рақобат тушунчасининг янада аниқроқ талқинининг мавжуд эмаслиги инсофсиз рақобатдан ҳимояламасликка олиб келади;

 

–  бу соҳасидаги халқаро тажриба2

 

Батафсил  айтганда, Қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган:

 

1. “Фуқаролик кодекси” ва Қонунга товар белгисидан фойдаланмаганлик муддатига тегишли ўзгартириш киритилмоқда, жумладан, “рўйхатдан ўтказилгандан бошлаб исталган беш йил” деган ифода “уни амал қилишининг охирги беш йили” деб баён этилмоқда;

 

2. “Фуқаролик кодекси” ва Қонун товар белгисининг эгаси ёки унинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласига қонунчилик доирасида киритилган маҳсулотларнинг товар белгисидан фойдаланиш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилмаслигини тан олиш билан тўлдирилмоқда;

 

3. Қонунга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг веб-сайтида рўйхатдан ўтказилган товар белгилари тўғрисидаги маълумотни эълон қилиш ҳақидаги меъёр киритилмоқда;

 

4. Қонуннинг тегишли меъёрларига товар белгиларидан фойдаланиш усуллари бўйича аниқлик киритилмоқда (рекламада, нашр этилган материалларда, расмий бланкаларда, пешлавҳаларда, кўргазма ва ярмаркаларда экспонатларни намойиш қилишда, шу маҳсулотларнинг этикеткаларида);

 

5.  Қонунга “контрафакт товар” тушунчасининг таърифини ифодаловчи меъёр киритилмоқда;

 

6. “Рақобат тўғрисида”ги Қонунда инсофсиз рақобат ҳолатининг кенгроқ таърифи  қуйидаги кўринишларда баён қилинмоқда:

 

хўжалик юритувчи субъект товарини рақобатчининг бошқа товари билан уни устун кўрсатадиган сўз ва белгилардан фойдаланган ҳолда нотўғри таққослаш;

 

рақобатчи товарининг фирма номи, товар белгисига ўхшаш белгилар билан ноқонуний белгилаб, товарни сотиш;

 

рақобатчининг фуқаролик муомаласига киритилган товарининг ташқи кўринишидан товарнинг ташқи безатилиши ва шаклидан, номидан, тамғаланишидан, қадоқланишидан нусха олиш;

 

рақобатчи томонидан аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарнинг белгиси билан адаштириб юбориш даражасида унга айнан ўхшаш бўлган белгини рўйхатдан ўтказиш.

 

Фикримизча, ушбу таклиф қилинаётган Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

 

– товар белгиси эгаларини уларнинг товар белгиларидан инсофсиз рақобатчилар фойдаланишида ҳимоя даражасининг сифатли равишда ошишига;

– тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказилган товар белгилари тўғрисидаги маълумотдан тезкор фойдаланишни таъминлашга;

– тадбиркорлик субъектларини товар белгиларини инсофсиз рўйхатдан ўтказишдан ҳимоя қилиш учун суд қарорларини қабул қилишда ҳукмни  аниқроқ таърифлашга;

– товар бозорларидаги инсофсиз рақобат ҳолатлари билан самарали курашишга ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга;

– тегишли органлар томонидан чоралар кўриш учун қалбаки маҳсулотларни аниқлашга;

– интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меъёрларни халқаро тажрибага мослаштиришга имкон беради.

 

*“Norma.uz cайтида  жойлаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси

 Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  депутатлари,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари

  Қутлимурот БАБАШЕВ ва Полянте СВЕШНИКОВ

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Франчайзингга бухгалтерлик ёндошуви

 

Мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларга муҳр керак эмас

 

Муаллифлик ҳуқуқларини қандай ҳимоялаш мумкин?

 

 

 “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Чет эл валютасидаги пулларимни устав жамғармани тўлдириш учун банкка топширишим мумкинми ва яна қандай ҳолатларда нақд чет эл валютасини банкка корхонамнинг ҳисоб рақамига кирим қилиш учун топширсам бўлади?

 

Хорижий муассис томонидан ҳиссани жисмоний шахсга текин топшириш (реализация) қандай ҳужжатли расмийлаштирилади? Бу ҳолатда Адлия вазирлигига қандай ҳужжатлар топширилади? Солиқ оқибатлари ва бухгалтерлик проводкалари қандай бўлади? Хорижий муассиснинг ҳақиқий улушини ҳисоблаш ва тўлаш лозимми? 

 

 


1 Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган.

2 Жаҳон тажрибаси ҳуқуқ эгасининг биринчи сотиш ҳуқуқини назарда тутади.

 Париж конвенциясининг (1883 йил) 5С моддасига кўра, агар мамлакатда рўйхатдан  ўтказилган товар белгисидан фойдаланиш мажбурий бўлса, унинг рўйхатдан ўтганлиги фақат адолатли муддат ўтгандан сўнг ва фақат манфаатдор шахс ўзининг ҳаракатсизлигини оқловчи далилларни тақдим қила олмасагина бекор бўлиши мумкин.

Жумладан, Германиянинг “Товар белгилари тўғрисида”ги Қонунида (1994й.) товар белгисига “ҳуқуқлар тугалланиши” Европа Иттифоқи ичида муомалага кириши билан бошланади. Шунга ўхшаш меъёр  Англиянинг “Савдо маркалари тўғрисида”ги Қонунида (1994й.) ҳам кўзда тутилган.

Россия Фуқаролик Кодексида “ҳуқуқлар тугалланиши”нинг миллий қоидалари (Россия ҳудудида), Қозоғистон ва Белоруссиянинг товар белгилари тўғрисидаги қонунларида эса - божхона иттифоқи доирасида назарда тутилган.

Париж конвенциясининг 10-bis моддаси қуйидагиларни тасдиқлайди:

Европа Иттифоқи мамлакатлари Европа Иттифоқига кирган мамлакат фуқароларини инсофсиз рақобатдан самарали ҳимоя қилишни таъминлашга мажбурдир, шунингдек рақобатчининг маҳсулотлари ёки саноат ишлаб чиқариши ёки савдо фаолиятига нисбатан аралашиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган (усулидан қатъи назар) барча турдаги ҳаракатлар тақиқланиши лозим. 10-ter модда қуйидагиларни назарда тутади: Европа Иттифоқи давлатлари Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари фуқароларини ноҳалол рақобат билан боғлиқ барча ҳаракатларга йўл қўймасликнинг самарали воситалари билан таъминлайдилар. Бундан ташқари, улар уюшмалар ва бирлашмаларга ноҳалол рақобат билан боғлиқ ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида суд ва маъмурий органлар орқали ҳаракатланиш учун чора-тадбирларни назарда тутиш мажбуриятини олдилар.

 

 

Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум