Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Йирик солиқ тўловчилар мезонлари ўзгарди

15.07.2019

Читать на русском языке

 

Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом  (рўйхат рақами 3172, 12.07.2019 й.) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берди.

 

Эслатиб ўтамиз, йирик солиқ тўловчилар - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, солиқ маъмуриятчилигига мансуб бўладиган айрим тоифадаги юридик шахслардир, мезонлар уларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди (Солиқ кодексининг  222-моддаси).  Уларнинг солиқ маъмуриятчилиги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилади.

 

Ўтган йили июнь ойида ДСҚ солиқ тўловчиларни йирик солиқ тўловчилар жумласига киритиш учун 3 та мезонни белгилади – ўтган йил учун ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси, товар айланмаси ҳажми ва жами активлари қиймати (батафсил қаранг).

 

Қабул қилинган ҳужжатдан келиб чиқиб, қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади:

  • акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;
  • банклар ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
  • “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
  • маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
  • йил якуни бўйича маҳсулотларни (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан олинган соф тушуми 100 млрд сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.

 

Солиқ тўловчиларни мазкур мезон бўйича йирик солиқ тўловчилар жумласига киритиш солиқ органларига ўтган календарь йили учун тақдим этилган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботлар асосида амалга оширилади.Илгари йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар навбатдаги календарь йили якунларига кўра мазкур мезонга жавоб бермаса, бу мақомни кейинги 3 йил давомида сақлаб қолади.

 

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати ДСҚ томонидан ҳар йили кейинги солиқ даври бошланишидан 1 ой олдин тасдиқланади. Рўйхатга киритилган ёки ундан чиқарилган ташкилотлар бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах