Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

10 та педагогика ОТМ ташкил этилди

27.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.06.2022 йилдаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини  янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-289-сон қарори қабул қилинди.

 

Тегишли олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Урганч давлат педагогика институти;
  • Наманган давлат педагогика институти;
  • Гулистон давлат педагогика институти;
  • Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
  • Андижон давлат педагогика институти;
  • Бухоро давлат педагогика институти;
  • Термиз давлат педагогика институти;
  • Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
  • Чирчиқ давлат педагогика университети;
  • Жиззах давлат педагогика университети.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида (дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.

 

Ҳар йили педагогика олий таълим муассасалари ихтисослик кафедраларининг камида 5% профессор-ўқитувчилари хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.

 

2023 йил 1 январга қадар педагогика ОТМ бакалавриатида таҳсил олаётган талабалар учун уларнинг таълим йўналишларига турдош бўлган мутахассисликлар бўйича қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари ишлаб чиқилади. Ушбу дастурлар бўйича ўқишга ОТМ бакалавриатининг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар қабул қилинади.

 

Дастурларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга ОТМда ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан сертификатда кўрсатилган мутахассислик бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогика ОТМнинг қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини қоплаш учун компенсация тўланади.

 

2023 йилдан бошлаб педагогика соҳаси бўйича нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида бакалавриат, магистратура, докторантура дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиялари ҳисобидан ҳар йили тасдиқланган умумий қабул квоталари доирасида педагог кадрлар учун камида 35 та алоҳида квота ажратилиши таъминланади.

 

Шунингдек, қарор билан педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган академик лицейлар рўйхати (8 номдаги) тасдиқланди.

 

2023/2024 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида педагогика ОТМ ҳузуридаги академик лицейларга қабул икки босқичли саралаб олиш тизими - дастлабки ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари асосида ташкил этилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог касбига лаёқати мавжуд бўлган 10-11-синф ўқувчиларини махсус ишлаб чиқилган вариатив ўқув режалари асосида ўқитиш чоралари кўрилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум