Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

2020 йилдан бошлаб давлат дастурлари доирасида кредитлашнинг янги механизмлари жорий этилади

25.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Улар Президентнинг 2019 йил 24 октябрдаги қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжатда мамлакатимизда амалга оширилаётган кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурларининг кенг рўйхати келтирилган (17.11.2017 йилдаги ПФ-5242, 2.02.2018 йилдаги ПФ-5325, 27.06.2018 йилдаги ПФ-5466, 26.04.2018 йилдаги ПҚ-3680, 7.06.2018 йилдаги ПҚ-3777, 14.07.2018 йилдаги ПҚ-3856 ва 7.03.2019 йилдаги ПҚ-4231-сонга қаранг).

 

2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • юқорида келтирилган давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси (ҳозирги кунда – йиллик 16%, таҳр.) бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ (ваколатли банклар) орқали амалга оширилади;
  • кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилади. Молиялаштириш - Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобига ва б.;
  • дастурларни молиялаштириш учун ресурслар ажратадиган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда юқорида айтилган жамғармалар ресурсларининг 2020-2022 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга тегишли лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.  Бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз паст қилиб белгиланади.

 

Ваколатли банклар-кредиторлар барча ҳудудларда банк хизматлари офисларини очишлари ва янги банк хизматлари ҳамда “модулли” кредитлаш механизмларини фаол жорий қилишлари, шунингдек мониторингни фаоллаштириш,  мижозларга хизмат кўрсатишда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш орқали “мижозга йўналтирилганлик”ни кучайтиришлари лозим.

 

АТ Халқ банки устав капитали 250 млрд сўмга, “Микрокредитбанк” АТБ устав капитали 170 млрд сўмга ва “Агробанк” АТБ устав капитали 290 млрд сўмга оширилади. Маблағларни 1 ноябрга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратади. Бу “Yoshlar – кelajagimiz” Давлат дастури доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун зарур. Ваколатли банклар томонидан ажратилган ресурслар ҳисобидан молиялаштириладиган ёшлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатини алоҳида шакллантирадилар.

 

Давлат дастурларини амалга оширишнинг боришини назорат қилиш кучайтирилади. Марказий банк ва тижорат банклари ҳар бир туман кесимида маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва кредитнинг қайтарилишини кузатади. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, вилоятлар ва пойтахт, туман ва шаҳарлар ҳокимлари биринчи ўринбосарлари дастурларни амалга ошириш самарадорлиги борасида тегишинча Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари вилоятлар ва туманлар Кенгашларига ҳар чоракда ҳисобот берадилар.

Олег Заманов.