Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар учун рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиби белгиланмоқда

10.03.2023

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (07.03.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3423).

 

Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тўғрисидаги ариза ва хабарномалар тақдим этувчи ёки хабардор қилувчи шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.

 

Тақдим этилган аризаларни кўриб чиққанлик ҳамда хабарномаларни юборганлик учун йиғим ундирилмайди.

 

Марказий банк қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда олади:

  • паспорт ёки ID-карта  маълумотлари, фотосурат ва манзил-маълумот ахбороти;
  • юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари;
  • республикада фаолият юритаётган юридик шахснинг молиявий ҳисоботлари нусхалари;
  • Ўзбекистон Республикасида судланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
  • олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
  • иш стажини тасдиқловчи ҳужжат ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
  • монополияга қарши органдан олган розилигини тасдиқловчи маълумотлари (агар бундай розиликни олиш талаб этилса).

 

Маълумот учун: Устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори: микромолия ташкилоти учун – 2 млрд сўмни; ломбард учун – 500 млн сўмни ташкил этади. Ушбу маблағлар миллий валютада шакллантирилади ва микромолия ташкилоти ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома юборилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши лозим.

 

Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун микромолия ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:

  • ариза;
  • микромолия ташкилотининг иштирокчилари (акциядорлари) тўғрисида маълумот.

 

Шунингдек, низом билан тегишли ҳужжатлар шакллари тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах