Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоралари тасдиқланди

21.05.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15.05.2024 йилдаги “Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-179-сон Қарор қабул қилинди.

 

Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилиши доирасида 26 млрд АҚШ долларидан зиёд миқдордаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган. 

 

Келишувларни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳужжат билан: 

  • Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эришилган инвестиция битимлари ва келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
  • Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
  • Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланмоқда.

 

Инвестициялар вазирлигига топшириқларни бажарилиши юзасидан ахборотни Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш юклатилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-14
  • USD:12614.80 (+0.00) сум
  • EUR:13626.51 (+0.00) сум
  • RUB:143.33 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25