Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

39 та коллеж ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга айланади

05.02.2018

 

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат, маданият ва олимпия захиралари касб-ҳунар коллежларини (коллежларини) ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатларига, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб- интернатларига айлантириш назарда тутилган.

 

Маълумот учун: айрим фанларни чуқурлаштириб ўргатадиган мактабларда ўқув жараёни ўқишнинг 1-синфидан ташкил этилади, ихтисослаштирилган мактаб-интернетлар эса ўқувчиларга яшаш ва овқатланишни таъминлаган ҳолда 5-синфдан бошлаб қабул қилади. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун ҳар бир бола учун ойига ЭКИҲнинг 1 баравари миқдори ота-оналар тўлови ундирилади.

 

Натижада, маданият ва санъат соҳасидаги 24 та касб-ҳунар коллежи, шу жумладан Тошкент маданият коллежи, Республика дизайн коллежи, Республика рассомлик коллежи, Тошкент хореография касб-ҳунар коллежи ва Республика эстрада-цирк коллежи қайта ташкил этилди.

 

Қайта ташкил этилган олимпия захиралари коллежлари рўйхатига (жами 15) Тошкент шаҳар Республика олимпия захиралари коллежи ҳам киритилди.

 

Қайта ташкил этилаётган касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ рўйхатидан ҳавола бўйича фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор билан фаолият кўрсатаётган касб-ҳунар коллежларини молиялаштириш манбалари белгиланди ҳамда Касб-ҳунар таълими маркази ва Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ташкил этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 3.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

  Олег Заманов.