Norma.uz портали 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Майнинг-пул фаолияти учун қоидалар тасдиқланди
Хусусан, майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланмоқда ва тақиқланган операциялар рўйхати келтирилмоқда.
Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарор қандай олинади
Божхона органи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатнинг муддати 3 йил.
Спорт вазирлиги қошида Оғир атлетика маркази ташкил этилади
Президент Қарори билан 2024-2026 йилларда мазкур спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Маҳаллаларда футбол лигаси ўтказилади
Маҳаллаларда 12-15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ва 16-30 ёш тоифаларида ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган.
Камерал солиқ текшируви даврида солиқчилар баъзи ҳуқуқлардан маҳрум бўлганидан қувонишга ҳали эрта
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Солиқ кодексига мувофиқлаштирилди (13.03.2024 й. 132-сон ВМҚ). Бу амалиётда нималарга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Пенсия миқдорлари инфляция даражасига мувофиқ индексация қилинади
Мазкур чора-тадбирлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.
IT-парк резидентлари шартномаларни онлайн тарзда расмийлаштиришлари мумкин
Тажриба тариқасида рақамлаштириш соҳасида экспорт шартномаларни халқаро платформаларда расмийлаштириш электрон ҳужжат сифатида тан олинади.
Янги сонларда ўқинг
- 1 майдан нималар ўзгаради
- Маркировкаланмаган салқин ичимликларни қанчалик тез реализация қилиш керак
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Ҳақи тўланмаганда чегирмалар тан олинмайди