Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 апрелдан нималар ўзгаради

27.03.2024

Рус тилида ўқиш

Norma.uz портали 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Тадбиркорларга субсидия беришнинг янги тартиби

 

Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.

 

Тўсиқсиз меҳмонхоналарга – ҳар бир хона учун 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача субсидия берилади 

 

2026 йил 1 апрелга қадар меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли чорак якунига кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлар суммаси ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонанинг камида учта хонаси ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозланганда, шунингдек эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилганда, ушбу тадбиркорлик субъектларига ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача субсидия берилади.

 

Давлат харидларида қатнашувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференциялар


Давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

  • 15% – 3 ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда;
  • 12% – иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда;
  • 8% – битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этганда. 

 

Йирик солиқ тўловчиларга электрон юк хатлари жорий этилмоқда

 

Йирик солиқ тўловчилар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизими жорий этилмоқда.

 

Чиқинди учун қарздорлик мавжудлигида кўчмас мулк ва автотранспортни нотариал тартибда расмийлаштириш рад этилади 

 

Кўчмас мулк ҳамда автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими орқали онлайн режимда текширилиб, қарздорлик бартараф этилганидан кейин нотариал ҳаракат амалга оширилади.

 

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари пуллик асосда хам хизмат кўрсатишади

 

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизиимдаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади.

 

ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинмоқда

 

Хусусан, тиббиёт, ветеринария, коммунал хизматлар ва дори-дармон воситаларини реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

 

Моддий ёрдам тайинлаш  онлайн амалга оширилади

 

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилади

 

Архитекторларни сертификатлаштириш

 

Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:

● туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари; 

● қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.

 

Банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори белгиланмоқда 

 

Банк устав капиталининг энг кам миқдори   350 млрд сўмни ташкил этмоқда.
 
 

IT-паркнинг айрим резидентлари ортиқча қоғозбозликдан озод этилади

 

Ҳуқуқий эксперимент сифатида рақамлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича экспорт шартнома ҳужжатларини халқаро платформаларда расмийлаштиришга рухсат берилади.

 

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари томонидан рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар  экспорти бўйича  расмийлаштирилган қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган шартномалар (келишув, ҳисобварақ-фактура, инвойс) электрон ҳужжат сифатида тан олинади ҳамда уларнинг қоғоз шаклидаги нусхаси талаб этилмайди.


Фарзанд туғилганда тўланадиган нафақа тайинлаш тартиби ўзгармоқда

 

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

  • биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
  • иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

 
Янги маданий лойи
ҳалар амалга оширилади

Жумладан:

● «Маданият тўлқинлари» медиа лойиҳаси (танлов доирасида жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади;
  ● ижтимоий тармоқларда 500 мингдан ортиқ обуначиси бўлган, аҳоли орасида машҳур бўлган шахслар иштирокида «Юлдуз билан саёҳат» лойиҳаси.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум