Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Абитуриентларнинг мактабда олган баҳолари олий таълим ташкилотларига киришда ҳисобга олинади

23.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 йилдаги 696-сон қарори билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • таълим ташкилотлари томонидан мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформаларни юритиш ва баҳоларни мазкур платформаларга даврий равишда киритиб бориш;
  • битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичларини ҳисоблаш, уларни электрон платформаларда акс эттириш тартиби ҳамда маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Давлат тест марказининг "ABITUR" махсус электрон дастурига узатиш;
  • таълим муассасаларининг ўртача балларини олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари натижасини ҳисоблашда инобатга олиш.

 

Белгиланишича, мактаб битирувчисининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш балларига қўшилади. Баҳолар электрон платформалари орқали ҳисобланади ва ДТМнинг «Abitur» дастурига юборилади.

 

Ўртача кўрсаткични ҳисоблашда 6-11 ёки 6-9-синфлардаги ҳамда 1-2-босқичлардаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндиси ҳар бир синф ва босқичдаги ўқитилган умумтаълим фанлари сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

 

Максимал балл 100 фоиз сифатида қабул қилинади ва баллар баҳолаш тизимига қуйидаги тарзда ўтказилади:

  • 86-100% учун – 5 балл;
  • 71-85% учун – 4 балл;
  • 56-70% учун – 3 балл;
  • 56%гача - 2 балл.

 

Мазкур тартиб 2022/2023 ўқув йилидан эътиборан кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16