Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аграр сектор вакиллари техника харид қилишига кўмаклашадилар

08.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2019 йил 4 апрелдаги қарори билан аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишга – қарз ва компенсация

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда:

 

биринчидан, маҳаллий ғалла ўриш ва пахта териш техникаларини етказиб бериш Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг қарз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Қарз маблағларини қайтариш муддати – харажатлар қопланиши муддатига қараб 7 йилдан 10 йилгача. Фоиз ставкаси МБ қайта молиялаш ставкасининг 50%идан ошмайди;

 

иккинчидан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналарнинг республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, ғалла ва пахта сеялкалари, шунингдек уч ёки ундан ортиқ омоч корпусларини (ғалла ўриш ва пахта териш техникасидан ташқари) харид қилиш учун кредит ва лизинг шартномалари бўйича фоиз харажатлари банклар ва лизинг компаниялари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда фоиз харажатларини қоплашнинг ушбу миқдори қайта молиялаш ставкасининг ўзгаришига қараб Молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, 2019 йилда эксперимент тариқасида Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30%и қоплаб берилади. Жорий йилнинг 1 декабрига қадар ушбу амалиётни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритилиши лозим.

 

Имтиёзли кредитларга – қўшимча маблағлар

 

Соҳа корхоналарини имтиёзли кредитлашнинг қўшимча манбалари белгиланди:

  • 4.05.2018 йилдаги ПҚ–3694-сон қарорга мувофиқ, АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБнинг устав капиталига йўналтирилган маблағларнинг 30%и 2019 йилда маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун мақсадли кредитлар ажратишга йўналтирилади;
  • Молия вазирлиги бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги техникалари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига йиллик 5% ставкада, шу жумладан банкнинг 1% маржасини инобатга олган ҳолда мақсадли кредитлар ажратиш учун 50 млн АҚШ долларини банкларга уларнинг буюртманомалари асосида 2 йил муддатга депозит сифатида жойлаштиради;
  • Ҳукуматга 2019–2021 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида етказиб беришни молиялаштириш мақсадида ҳар йили 100 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредит линиялари жалб қилинишини таъминлаш вазифаси топширилди.

 

Соҳада хусусийлаштириш кутилмоқда

 

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг хўжалик жамиятлари устав капитали (фонди)даги улушлари, шунингдек ҳудудий «Агросервис МТП» МЧЖнинг машина-трактор парклари устав капитали (фонди)даги улушлари (тегишли рўйхатлар бўйича) танлов асосида энг яхши таклифларни ажратиб олиш йўли билан сотилади.

 

Кейингилари тадбиркорлик субъектларига баҳолаш қийматида асосий фаолияти турини (механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш) сақлаб қолиш ва 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади. Машина-трактор парклари сотилмаган тақдирда, бошланғич нархни улар сотувга қўйилган санадан 2 ой ўтгач ҳар 15 кунда босқичма-босқич 10%га камайтириш механизмини қўллаган ҳолда, аммо номинал қийматдан кам бўлмаган нархда оммавий сотувга қўйилади.

 

Ҳужжат билан қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар ҳам назарда тутилган, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz сайтида.

 

Олег Заманов.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум