Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил октябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак ПФ-176-сон Фармон бизнесни қўллаб-қувватлаш, ихтиёрий тугатиш ва солиқ текширувлари масалаларида нимани ўзгартиради Ўзбекистонда трансферт нархни белгилаш: солиқчиларда савол туғдирадиган битимлар

Аграр соҳа олимларига ерлар – фақат мақсадли фойдаланиш учун

06.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ер кодексига уч ойдан кейин кучга кирадиган қўшимчалар киритилди (4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун).

 

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига ер участкаларини бериш тартиби белгиланди.

 

Уларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида берилади. Улар участкаларни ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас, улардан илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун фойдаланишлари шарт.

 

Санаб ўтилган муассасаларга берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 6.06.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.