Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Агросаноат мажмуида текширувлар ўтказиш соддалаштирилди

04.10.2018

Рус тилида ўқиш


Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан кейин – Инспекция) бизнесни 30 кунгача текшириш ҳуқуқига эга бўлди (30.09.2018 йилдаги ПФ–5547-сон Фармон). 

 

Идора ваколатига кирадиган барча масалалар юзасидан текширувлар ўтказилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Инспекция 11 та йўналишда фаолият олиб боради ва 84 та функцияни бажаради, уларнинг аксарияти – назорат функциялари. Масалан, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ташкилотларда қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва сотиш устидан назоратни амалга ошириш (Инспекция тўғрисидаги низомга қаранг).

 

Бунда текширувлар билдириш тартибида, яъни прокуратура органлари билан олдиндан келишилмай ўтказилади. Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон Фармонига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум