Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат харидларида корхоналар учун нималар ўзгармоқда Қайси даврларда фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлаш мумкин Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни қандай амалга ошириш ва ҳисобга олиш керак

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди

22.09.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2023 йилдаги «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 447-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор Президентнинг 10.02.2023 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–21-сон Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан 4 та синфдан иборат ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди: 

  • телекоммуникация хизматлари;
  • дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, кўмаклашиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари, ушбу соҳадаги бошқа хизматлар
  • ахборот ва маълумотлар билан ишлаш хизматлари
  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар.

 

Ушбу синфлар 20 та позиция, улар эса ўз навбатида 42 та субпозициядан иборат. Тўлиқ рўйхат билан шу ерда танишишингиз мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.