Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Актуарий сертификатини қандай олиш мумкин

23.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 йилдаги 797-сон қарори билан Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар келтирилган:

  • актуарий малака сертификатини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
  • малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби;
  • малака имтиҳонини ўтказиш тартиби;
  • актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш тартиби.

 

Актуарий малака сертификати белгиланган малака имтиҳони муваффақиятли топширилгандан сўнг Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан берилади.

 

Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) иқтисодиёт ёки математика таълим соҳаларининг олий таълим йўналишлари ва ихтисосликларидан бири бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;

б) сўнгги 10 йил ичида камида 5 йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педогогик стажга эга бўлиш.

 

Малака имтиҳони камида 3 кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида 3 ойда бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонининг ўтказиш санаси Агентлик томонидан белгиланади ва бу ҳақда даъвогарга 10 кун олдин хабар берилади.

 

Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

  • тест синови. Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;
  • имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон.

 

Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди.

 

Малака имтиҳони натижаларига кўра салбий қарор чиқарилган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 30 календарь куни мобайнида Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эгадир. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.