Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба «иккинчи» йилга қолдирилади

29.11.2017

 

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори (2017 йил 22 ноябрда 2548-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув на малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.  

 

Амалиёт ва стажировка якунлари ҳисобот билан расмийлаштирилади

 

Энди амалиёт ёки стажировка ўташ даврида кундалик юритилмайди. Амалиёт якунлангач, талаба томонидан амалиёт ўташ тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва топширилади. Ҳисоботда:

  • бажарилган иш;
  • ўрганилган ҳукуқни қўллаш амалиёти;
  • олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади.

 

Ҳисобот талаба томонидаи имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилотдаги амалиёт раҳбари имзоси билан тасдиқланади.

 

Амалиётга қабул қилувчи ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди

 

Юрист-талабалар томонидан амалиёт ўталадиган ташкилотлар жумласига адвокатлик тузилмалари ва ННТ қўшилди.

 

Амалиёт учун ёмон баҳо олдингми – кейинги босқичга ўтмайсан

 

Илгари талабар ҳам амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олгани, ҳам узрли сабабларсиз амалиётга келмаганлиги учун талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин эди. Энди эса фақат амалиётга келмаганлик учун четлаштириш қўлланилади. Амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши талабани академик қарздор сифатида тегишли ўқув курсида қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, амалиётни ўташ давомийлиги ва муддати энди ишчи ўқув режаси билан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 22.11.2017 йилда кучга кирди.    

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16