Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Автомобиль учун ишончнома электрон шаклда берилади

24.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 613-сон қарори билан Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга асосан автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХПдан (my.gov.uz) фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг шахсга доир маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади. Хусусан қуйидаги маълумотлар киритилади: биометрик паспорт ёки идентификацияловчи карта ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.

 

Мазкур давлат хизмати «Notarius» ATдан фойдаланган ҳолда кўрсатилади. Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилиши мумкин.

 

Бунда ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.

 

Шунингдек, ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.

 

Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда белгиланган давлат божига нисбатан фоизларда ундирилади. Ишончноманинг муддатидан келиб чиққан ҳолда давлат божи қуйидагиларни ташкил этади:

  • 1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
  • 1 ойдан ортик ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
  • 6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.

 

Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.

 

Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:

  • ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
  • ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;
  • ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
  • ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
  • транспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум