Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Айрим нотариал хизматлар ҳақи ошади

20.02.2018

 

Ушбу шарҳда Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришларни ёритишда давом этамиз.

 

Кўчмас мулк ва автотранспорт билан боғлиқ битимлар ва ишончномалар бўйича ставкалар тўғрисида илгари ёзган эдик. Шарҳ билан ҳавола орқали кириб  танишиш мумкин. 

Чунончи, қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божи ставкалари 2-2,5 баравар ошди:

 

Нотариал ҳаракат тури

 

Давлат божи ставкаси миқдори

Бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун (автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳамда кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномалардан ташқари, улар ҳақида – бу ерда)

 

ЭКИҲнинг 10%и

Жисмоний шахслар учун ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш учун

ҳар бир бет учун ЭКИҲнинг 1%и

Ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун: 

 

юридик шахслар учун

ЭКИҲнинг 20%и

жисмоний шахслар учун

ЭКИҲнинг 5%и

 

Қуйидаги шартномаларни нотариал тасдиқлаш учун ставкалар миқдорлари белгиланди:

 

а) мол-мулкни ижарага бериш билан боғлиқ:

 

Жисмоний шахсларга

ЭКИҲнинг 1 баравари

Юридик шахсларга

ЭКИҲнинг 2 баравари

Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига

ЭКИҲнинг 50%и

 

б) мол-мулкдан текин фойдаланиш (автомототранспорт воситалари бундан мустасно) – ЭКИҲнинг 50%и.

 

в) гаров, ипотека ва лизинг:

 

Битим иштирокчилари (тарафлари)

Шартнома суммасига қараб:

 ЭКИҲнинг 1 000 бараваригача

ЭКИҲнинг 1 000 бараваридан 5 000 бараваригача

ЭКИҲнинг 5 000 баравари ва ундан ортиқ бўлганда

жисмоний шахслар учун

ЭКИҲнинг 1 баравари

ЭКИҲнинг 1,5 баравари

ЭКИҲнинг 2 баравари

юридик шахслар учун

ЭКИҲнинг 2 баравари

ЭКИҲнинг 3 баравари

ЭКИҲнинг 4 баравари

Кўрсатилган шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50%и миқдорида ундирилади.

 

г) қарз:

 

Шартнома суммасига қараб:

ЭКИҲнинг 100 бараваригача

ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача

ЭКИҲнинг 300 баравари ва ундан ортиқ бўлганда

 

ЭКИҲнинг 25%и

 

ЭКИҲнинг 50%и

 

ЭКИҲнинг 1 баравари

 

д) кафиллик:

  • жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 25%и;
  • юридик шахслар учун – ЭКИҲнинг 50%и.

 

Айни пайтда ушбу битимни нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божи субъектлардан қатъи назар – шартнома суммасидан 0,1%, бироқ ЭКИҲнинг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорни ташкил этади.

 

е) бошқа шартномалар:

  • жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 50%и;
  • юридик шахслар учун – ЭКИҲнинг 1 баравари.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар учун давлат божи ставкалари миқдорлари тасдиқланган:

  • алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни тасдиқлаганлик – ЭКИҲнинг 20%и;  
  • эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик – ЭКИҲнинг 50%и.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган. Давлат божининг янги ставкалари 1.03.2018 йилдан амалга жорий этилади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-24
  • USD:12712.88 (+0.00) сум
  • EUR:13788.39 (+0.00) сум
  • RUB:140.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21