Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Айрим педагогларнинг иш ҳақи оширилади

03.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 2019 йил 30 сентябрдаги иккита қарорида назарда тутилган.

 

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида қуйидаги ходимларнинг базавий тариф ставкалари 2019 йил 1 октябрдан оширилди (ЯТС бўйича, таҳр. изоҳи):

  • директор ва директор ўринбосарлари учун – 1,5 бараварга;
  • ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун – 1,25 бараварга.

 

Раҳбар ходимлар танлов якунларига қараб тайинланади. Уларнинг масофадан туриб малакасини ошириш тизими қамрови босқичма-босқич кенгайтирилади. Ўқитувчилар ва концертмейстерларга нисбатан малака талаблари ҳамда улар фаолиятини баҳолаш тизими, шунингдек таълимнинг мазмун ва сифатига қўйилган давлат талаблари такомиллаштирилади. Ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажриба жорий этилади, таълим сифатини баҳолашнинг замонавий тизими ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, АКТлардан кенг фойдаланишни назарда тутган ҳолда ўқув режа ва дастурлар қайта кўриб чиқилади.

 

2020 йил 1 январдан «Баркамол авлод» болалар мактабларининг директор ва директор ўринбосарларининг базавий тариф ставкалари 1,55 бараварга, тўгарак раҳбарлари учун 1,5 бараварга оширилади. Инструктор-услубчилар ва услубчиларга кўпроқ тўланади, чунки уларнинг базавий тариф ставкалари тўгарак раҳбарлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.

 

Олег Заманов.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум