Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинланади

04.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (28.04.2021 йилдаги 248-сон ВМҚ).  

 

Ҳужжатга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари 2021 йил 1 августдан бошлаб кўрсатилади.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:

  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
  • давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар;
  • ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

 

Уларга давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади. Нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.

 

Нафақалар тайинлаш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Қуйидагилар давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

  • мурожаат қилувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
  • сўровномада кўрсатилган маълумотларни тасдиқлашнинг рад этилиши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Во
ҳидова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16