Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Айрим тоифадаги ишлар судлардан бошқа органларга берилади

18.01.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 16.01.2023 йилдаги “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзА агентлиги  томонидан эълон қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • 2023 йил 1 сентябрга қадар “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими дастлаб синов тарзида ишга туширилади;
  • 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинуви тўлиқ йўлга қўйилади.

 

Шунингдек Олий суднинг янги  эмблемаси намунаси тасдиқланмоқда. 

 

Олий судга айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

 

Бош прокурорга айрим йўналишларда прокурор назоратини қисқартириш, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сонини кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юклатилмоқда.

 

Собир Нурбердиев.