Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда «ФОРС-МАЖОР» режими расман жорий этилганми - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими? Бу ҳолда у нима учун жавоб беради? - buxgalter.uz да ўқингАудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур - buxgalter.uz да ўқингҚҚС тўловчиларни янги қоидалар асосида рўйхатдан ўтказишдаги тўғаноқлар - buxgalter.uz да ўқингI чоракда ЖШДС бўйича тушум нималар ҳисобига ошди - buxgalter.uz да ўқингҲисобот саналари яқинлашмоқда! ҚҚС, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топширишни ёддан чиқарманг - buxgalter.uz да ўқингЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўл-йўриқлар - buxgalter.uz да ўқингМолия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингИшлатилмаётган ускунанинг солиқ оқибатлари - buxgalter.uz да ўқинг

Баҳоловчиларга қандай тоифалар берилади

14.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (11.08.2018 йилда 3052-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПҚ–3764-сон қарори билан баҳоловчиларга тоифа беришнинг сертификатланган баҳоловчилар (малака сертификати берилаётган вақтда берилади – таҳр.), иккинчи, биринчи ва олий тоифали баҳоловчиларни ўз ичига олувчи тизими жорий этилган. Тоифа бериш учун асосий мезон иккита: баҳоловчи сифатидаги иш тажрибаси ва баҳолаш бўйича мустақил равишда бажарилган ишлар сони. Ҳавола орқали ўтиб, улар билан батафсил танишиш мумкин.   

 

Қандай ҳужжатлар керак

 

Баҳоловчи тегишли тоифани олиш учун Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига (Марказ) ариза тақдим этиши (почта ёки e-mail орқали жўнатиши) керак, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:  

  • баҳоловчи ташкилот томонидан аслига тўғрилиги тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан нусха;
  • баҳоловчи ташкилот томонидан аслига тўғрилиги тасдиқланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг нусхалари;
  • баҳоловчи малака сертификатининг нусхаси;
  • ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тўлов – 1 ЭКИҲ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Ариза берувчидан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

 

Тоифалар қандай берилади

 

Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида баҳоловчининг ҳужжатларини тоифа бериш бўйича махсус комиссияга йўллаш учун қарор қабул қилади. Унинг таркиби ЛБМА, Марказ, баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар бирлашмалари вакилларидан (камида 5 кишидан) ташкил топади.

 

Комиссиянинг йиғилишлари ҳар 2 ойда камида 1 маротаба ўтказилади ва унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Тоифа олиш учун талабгор бўлган баҳоловчи комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида у ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин хабардор қилинади. Комиссия йиғилишлари ўтказиш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.

 

Йиғилишда талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади, унинг баҳолаш ҳисоботлари таҳлил қилинади. Баҳоловчи белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, унга тоифа бериш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қуйидаги ҳолларда рад жавоби беришлари мумкин:  

  • баҳоловчи тоифа учун белгиланган талабларга жавоб бермаса;
  • тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланса.

 

Қарор баҳоловчи иштирокисиз, очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади (овозлар тенг бўлган тақдирда – комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади, бетараф қолиш мумкин эмас). Ижобий қарор асосида баҳоловчининг малака сертификатига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунинг учун баҳоловчи Марказга қуйидагиларни йўллайди:

  • малака сертификатини қайта расмийлаштириш ҳақида ариза;
  • малака сертификатининг асл нусхаси;
  • комиссия котибининг имзоси билан тасдиқланган тоифани бериш ҳақидаги қарор нусхаси.

 

Тоифа қачон тасдиқланади

 

Баҳоловчига нисбатан бир неча бор асосланган шикоятлар келиб тушган тақдирда, унга тоифа берилган кундан бошлаб 1 йилдан сўнг («сертификатланган баҳоловчи» тоифаси бундан мустасно) Марказ тоифани тасдиқлаш жараёнини амалга ошириши мумкин.

 

Тасдиқлаш жараёни баҳоловчининг фаолияти натижалари ва ва сифати бўйича, шунингдек унинг баҳолаш фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, баҳолаш ҳисоботи сифатини ошириш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва уларни таҳлил қилишдан иборат.

 

 

Марказ баҳоловчининг амалдаги тоифасига мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи маълумотларни аниқлаган тақдирда, у комиссияга баҳоловчининг тоифасини қайта кўриб чиқиш тўғрисида ҳужжатларни юборишга ҳақли. Ҳужжатлар тоифа бериш тартибида бўлгани сингари кўриб чиқилади.

 

Тоифаси пасайтирилган баҳоловчи бир йилдан сўнг уни тиклаш юзасидан комиссияга мурожаат этиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_