Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайити 2020 йилги иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингТашқи савдо операцияларини тартибга солиш ўзгартирилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг“Таътилдан” бевосита ишдан бўшаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқинг«Картотекада» ЭҲФ оператори билан қандай ҳисоблашиш ёки уни алмаштириш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан грант ва субсидиялар қандай ажратилади

03.06.2019

Рус тилида ўқиш

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан фуқароларни иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уларни ажратиш тартиби тасдиқланди (31.05.2019 йилда 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Низом 2019 йилда умумий суммаси 9 867,5 млн сўмни ташкил этадиган субсидия ва грантлар ажратилишини назарда тутувчи Президентнинг 5.03.2019 йилдаги ПҚ–4227-сон қарорини ижро этиш мақсадида қабул қилинган. Ким қандай мақсадда муайян суммада субсидия олиши мумкинлиги ҳақида илгари шарҳимизда ёзган эдик. Грантлар эса қуйидагиларни молиялаштириш учун тақдим этилади:

  • касб-ҳунар таълими муассасаларининг банд бўлмаган шахсларни, айниқса меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларини;
  • касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни.

 

Маблағлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ҳудудлар кесимида смета ҳужжатларига мувофиқ ажратилади.

 

Субсидия – аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳудудий марказлари (бундан кейин – АБКМ), грантлар эса вилоят бандлик бош бошқармалари, ш.ж. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва пойтахт бандлик бошқармаси томонидан берилади.

 

АБКМ йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш мақсадида субсидия (ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда 4 ЭКИҲ) олиш учун иш берувчи тегишли АБКМга мурожаат қилиши керак. Унда ходимнинг Ф.И.О., ўқуш жойи ва муддати, иш берувчи ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобрақами кўрсатилади. Мурожаатга ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.  

 

АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахслар бу ҳақда ариза билан мурожаат қилишлари зарур. АБКМ ўз навбатида ариза берувчига қуйидаги харажатлари 10 ЭКИҲ миқдорида тўлаб берилишини таклиф қилади: 

  • якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
  • кичик корхоналарни ёхуд микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • тадбиркорликка ўқитиш;
  • кредит олишда суғурта полиси тўлови.

 

Шахснинг улар орасидан ўзига кераклисини танлаганлиги сўровнома билан расмийлаштирилади.

 

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот қабул қилинган ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда 2 ЭКИҲ миқдорида субсидия олиш учун мурожаатда қуйидагиларни кўрсатиши зарур:

  • қабул қилинган ходимнинг Ф.И.О., унинг ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансублиги;
  • ушбу шахс квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинганлиги далили ҳамда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ;
  • зарур ҳисобрақам. 

 

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун (3 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача) банд бўлмаган томорқа ер эгаси ҳудудий АБКМга мурожаат қилади. Марказнинг масъул ходими мурожаатни олгач, жойига чиққан ҳолда ер майдони ва шароитини ўрганади ҳамда у бўйича далолатнома тузади. Шу билан бирга мурожаат қилган шахснинг бандлик ҳолати ўрганилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.