Марказий банк бошқарувининг «Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. (02.05.2025 й. АВ рўйхат рақами 3441-1)
Банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак. Аниқлик киритилишича, ушбу чеклов банк томонидан мазкур юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилишга, шу жумладан мазкур юридик шахсларнинг ташкил этилиши ҳолларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш суммасини ҳисоблашда қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар капитал монандлиги ҳисоб-китобларида банк контрагентига (эмитентга) белгиланган таваккалчилик даражаси асосида таваккалчиликка тортилган қийматда ҳисобга олиниши ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.05.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев