Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Барча ерлар «Yer hisobot» AATда ҳисобга олинади

03.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2023 йилдаги 578-сон қарори билан Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-405-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • ер ҳисоботини юритиш тартибини;
  • ер ҳисоботи шаклларини тасдиқлашни;
  • ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартибини;
  • ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш тартибини. 

 

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 январга қадар «Yer hisobot» автоматлаштирилган ахборот тизимини (AAT) ишга тушириш ҳамда уни «E-qaror» электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш топширилди.

 

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси «Yer hisobot» AAT оператори ҳисобланади. Ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш, ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш натижалари ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида «Yer hisobot» ААТга киритиб борилади. 

 

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари реал вақт режимида «E-qaror» электрон тизими орқали «Yer hisobot» ААТга тақдим этилади.

 

Ер ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий чегарасида жойлашган барча ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум