Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди

22.09.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги 498-сон қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

• Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;

• Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

• Агентлик ва унинг марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари;

• Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари.

 

Агентликнинг асосий вазифалари:

• таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва натижаларини баҳолаш, танловлар ўтказиш;

• миллий тест тизими асосида малака имтиҳонларини ўтказиш ва давлат намунасидаги миллий сертификатлар бериш;

• тест топшириқлари, саволлар банки, баҳолаш мезонлари, спецификациялар, кодификаторлар ва бошқа баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

• раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини текшириш;

• ўрта, касб-ҳунар, олий таълим, хорижий мамлакатларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш, шунингдек, таълим муассасалари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостил қўйиш;

• буюртма асосида билим ва кўникмаларни баҳолаш учун имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш;

• ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

                      Лола Абдуазимова