Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Бир йиллик» стажёрлар нотариус бўла оладилар

29.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Нотариус лавозимига номзодларнинг мажбурий стажировка ўташ муддати икки баравар қисқартирилди. Энди у судьялик лавозимида 5 йил ёки нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда 3 йил ишлаган номзодлар учун талаб этилмайди.

 

Стажировка: 1 йил, айрим шахсларга – умуман керак эмас

 

Нотариус лавозимига номзодларнинг мажбурий стажировка ўташ муддати 2 йилдан 1 йилга қисқартирилди. Қуйидаги мутахассисларнинг стажировка ўташлари талаб этилмайди:

 

  • судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган;
  • нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда (адлия органларининг тегишли бошқармасида – таҳр.) камида 3 йил ишлаган.

 

Шуниси эътиборга лойиқки, бу қарор кучга кирган пайтда (26.05.2018 йил) стажировка ўтаётган, юқорида санаб ўтилган ходимларга ҳам тааллуқлидир. Яъни кўрсатилган санага келиб 1 йиллик стажировкани ўтаб бўлган барча мутахассислар, шунингдек собиқ судьялар ва тегишли адлия ходимлари – стажировка ўташ муддатидан қатъи назар, нотариус лавозимига танловда қатнашишга ҳақлидирлар. 

 

Танлов – онлайн трансляция билан, нотариуслар сони кўпайиши керак

 

Бундан буён танлов асосида танлаб олиш жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.  

 

Бундан ташқари, аҳолининг нотариал хизматлардан фойдаланиш имконини ошириш мақсадида нотариал округдаги нотариус лавозимларини белгилаш мезонлари қайта кўриб чиқилади. Ҳозир нотариал округда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик сони (одатда, сўнгги 3 йилдаги) ва ушбу округдаги аҳоли сони (батафсилроқ қаранг) ҳисобга қабул қилинмоқда. 

 

Нотариусларни стрессни, келишмовчиликларни бошқариш ва иш вақтини самарали ташкил этишга ўргатадилар

 

Нотариусларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режа ва дастурларига шу ва юридик фаолият билан боғлиқ бўлмаган фанлар ва кўникмаларга ўргатадилар. Эслатиб ўтамиз, ҳар бир нотариус 3 йилда камида 1 марта ўз касбий малакасини ошириши шарт («Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси).

 

Ҳар бир нотариал идорада – махсус касса

 

Барча нотариал идоралар махсус кассалар билан таъминланади, уларда банк пластик карточкаларидан тўловни қабул қилиш бўйича ҳисоб терминаллари ўрнатилади. Улар нотариал идораларда белгиланган иш вақтига мувофиқ фаолият кўрсатади.

 

Тижорат банклари нотариуслар томонидан ушбу махсус кассалар орқали ундириладиган давлат божларининг жами суммасидан ажратма оладилар.

 

2019 йилдан бошлаб амалиётга жорий этиладиган нотариал идоралар фаолиятига доир бошқа муҳим ўзгартиришлар ҳам бор. Улар ҳақида батафсил – бу ерда, Ўзбекистондаги нотариал идоралар хусусий бўлиши ҳақида эса – бу ерда ўқинг.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16