Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

Биринчи АЭСни қуриб, 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

11.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 7.02.2019 йилдаги ПҚ–4165-сон қарори билан яқин 10 йилда маҳаллий атом энергетикасини ривожлантириш режаси тасдиқланди.

 

Мамлакатимиз атом-энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича «дастурий» ҳужжатлар тасдиқланди (қуйидаги ҳужжатга қаранг).

 

2019–2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси қуйидагиларни назарда тутади:

 

2019–2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» қуйидаги тадбирлар бажарилишини ўз ичига олади:

миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, Ўзбекистоннинг ядро хавфсизлигининг глобал режимида иштирок этиши, атом электр станциясини (АЭС) эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини таъминлаш, атом энергетикасини тартибга солишнинг асосини яратиш, ядро-энергетика дастурининг шаффофлиги ва жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш

ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилиш ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

 

ҳар бирининг белгиланган қуввати 1,2 ГВт бўлган иккита энергия блокидан иборат III+ авлод биринчи АЭСни қуриш, шу жумладан майдончани танлаш ва АЭСни жойлаштиришни лицензиялаш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш    

майдончани танлаш ва АЭСни жойлаштиришни лицензиялаш (2019–2020 йиллар), АЭС (2022–2030 йиллар) ва унинг ташқи инфратузилма объектларини (2020–2022 йиллар) лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш

атом энергиясидан фойдаланишда атроф муҳит муҳофазасини ва одамларни радиациядан ҳимоя қилишни таъминлаш

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва радиация ҳимояси, шу жумладан ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини олиб чиқиш ва сақлаш, шунингдек янги ва ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш

хавфсиз ва иқтисодий самарадор ядро ёқилғи циклини ташкил этиш, шу жумладан атом энергетикасини ядро ёқилғиси билан узоқ муддатга таъминлаш, ишлатиб бўлинган ёқилғи билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга ошириш учун шароитлар яратиш, уни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилишни ташкил этиш

атом илм-фани ва технологияларини, шу жумладан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари учун ноэнергетик ядро технологияларини, ядро тиббиёти ва радиокимёни ривожлантириш

 

атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан атом илм-фани ва технологияларини ривожлантириш, АЭС қурилиши ва унинг эксплуатация қилинишини қўллаб-қувватлаш учун мамлакатимиз ташкилотлари томонидан лойиҳа, конструкторлик, экологик ва бошқа билим ҳамда тажрибани эгаллашни, келажакдаги АЭСлар референт технологияларини танлаш учун ядро технологиялари тенденцияларини ўрганиш

Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш

 

 

Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари, масъул вазирликлар, идоралар, шунингдек илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг раҳбарлари амалга ошириш учун масъул этиб белгиландилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.