Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнес учун рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхати 144 бандгача қисқартирилди

07.11.2018

Рус тилида ўқиш


Энди эркин равишда тўлов тармоқларини яратиш, ташқи рекламани жойлаштириш мумкин, бизнес учун ер олишда эса камроқ ҳужжатлар талаб этилади (ВМнинг 29.10.2018 йилдаги 884-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати (ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова) амал қилади. У «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунни амалга оширишга йўналтирилган.

 

Қабул қилинган ҳужжатда янги таҳрирдаги Рўйхат қайд этилган. Эскиси 180 та бандни ўз ичига олган (расман рақамланиши 220-позиция билан якунланган, бироқ 40 та позиция ҳужжатдан илгарироқ чиқариб ташланган эди). Энди рухсат этиш хусусиятига эга 144 та ҳужжат назарда тутилмоқда.

 

Тузатишларнинг солиштирма таҳлили билан жадвалда танишинг:

 

Тадбиркорлик фаолияти соҳаси

Нималар ўзгарди

Савдо

 

– бозорда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотлари савдосини амалга оширишда турғун савдо шохобчасининг санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисида санитария хулосаси бекор қилинди;

 

– алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаларини берувчи махсус комиссиялар энди туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида фаолият юритади (илгари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида)

Ташқи иқтисодий фаолият

– алкоголли ва тамаки маҳсулотлари транзитига рухсатнома ва уни келишиш чиқариб ташланди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

 

– энди ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун белгиланган энг кам миқдорга мувофиқ яратилган иш ўринларининг қисқартириш ёки тугатиш учун ҳокимликнинг рухсатномаси талаб этилмайди

Капитал қурилиш

 

 

қуйидагилар бекор қилинди:

 

– ер участкаси танлаш тўғрисидаги хулоса (ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор қолади);

 

– автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратишни келишиш (уларнинг лойиҳаларини келишиш қолади);

 

– қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш якунлангандан сўнг йилига 100 000 ва ундан ортиқ куб метр табиий газдан фойдаланадиган ёқилғи истеъмол қилувчи корхоналарга ва технологик нефть-газ объектларига (қурилмаларига) муҳит сифатида табиий газ қўлланганда ускунани комплекс синовдан ўтказиш, режимли ишга тушириш ишлари ва газ қувурларини тозалаш ишлари учун газ узатишга рухсатнома

Банк иши ва суғурта фаолияти

 

 

қуйидагилар бекор қилинди:

 

– бош агентни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома (жисмоний шахслардан тўлов агентлик тармоғи орқали тўловларни қабул қилиш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берар эди);

 

– суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиш

Ер қаъридан фойдаланиш

қуйидагилар бекор қилинди:

 

– ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўтаётган шахснинг лицензия эгасига қўйиладиган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса;

 

– кончилик ва қайта ишлаш корхонасининг техник лойиҳасини келишиш

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш

ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган қурилиш ҳамда портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кабеллар, қувурлар ва бошқа коммуникацияларни ўтказиш, пармалаш ишларини ўтказишни келишиш бекор қилинди

Табиатдан фойдаланиш

қуйидагилар бекор қилинди:

 

– сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларидан қўшимча сув ажратиш шохобчалари қурилишини келишиш;

 

– сув чиқариш шохобчалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

 

– ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга рухсатнома;

 

– ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан олиб қўйишга хулоса (бунга рухсатнома қолади); 

 

– Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга хулоса (бунга рухсатнома қолади);

 

– Экология давлат қўмитаси органлари билан ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесишни келишиш (ҳокимликнинг рухсатномаси қолади).

 

6.11.2018 йилдаги қўшимча: Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 5.11.2018 йилдаги 01-02/05-2845-сон хатига асосланиб шуни маълум қиламизки, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, ҳокимликларнинг дарахтлар ва буталарни кесиш тўғрисидаги қарорлари илгаригидек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади (Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига қаранг);     

 

– асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон фондидан участкалар ажратишга рухсатнома;

 

– ўрмон (кесиш) чиптаси

Реклама

энди ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома талаб этилмайди

Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти

янги микроорганизмлар, вируслар ва шаклларни олиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш имконияти тўғрисидаги хулоса бекор қилинди

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар обороти

энди бир вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг корхонасидан бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига, шунингдек хорижга қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг топширилиши МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги билан келишилмайди

Бошқа соҳалар

«Ўзбеккино» МАнинг фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатномаси қўшилди

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16