Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесни текшириш: янги қоидалар

11.09.2018

Рус тилида ўқиш


Бош прокурорнинг буйруғи (7.09.2018 йилда 3067-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармони билан текширувлар 2 гуруҳга ажратилган:

 

1) прокуратура билан келишган ҳолда ўтказиладиган – 2 турдаги текширув;

2) прокуратурани хабардор этиб ўтказиладиган – 25 турдаги текширув (шарҳга қаранг).

 

Улар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими ёрдамида назорат қилинади. Бироқ у тўлиқ ишга туширилгунга қадар қоғоз шаклидаги ҳужжатлар айланишига йўл қўйилади.

 


Таҳририятдан: «Текширишлар: А дан Я гача», «Амалий солиқ солиш», «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» ҳамда «Амалий бухгалтерия» эксперт тизимлари текширишларга тайёрланиш ва назорат қилувчи органлар ташрифидан чўчимаслик имконини беради. Ҳаволалар орқали ўтиб, улар билан танишиш мумкин. 


 

Шундай қилиб, қабул қилинган ҳужжат билан «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун кучга киргунга қадар («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун ўрнига қабул қилинади) амал қиладиган текширувларни ўтказиш тартиби белгиланди.

 

Вақтинчалик тартиб қуйидаги текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди:

 

 

Прокуратура билан келишган ҳолда ўтказиладиган текширувлар

 

Эслатиб ўтамиз, уларга қуйидагилар киради:

 

Т/р

Текширувларнинг турлари

Текширувларни ўтказиш муддатлари

1.

Текширувлар:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган;
  • назорат қилувчи органлар ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган хавфни таҳлил этиш натижалари асосида.

1 кундан 10 кунгача

2.

Қуйидаги ҳолларда ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текширишлар:

  • молия йили давомида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилганда;
  • 100 ЭКИҲдан ортиқ суммадаги солиқ қонунчилиги бузилиши аниқланганда (давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни қабул қилганидан кейин);
  • устав фондидаги давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари солиқ қонунчилигини бузганлиги далиллари аниқланганда.  

30 кундан ортиқ эмас

 

Бироқ 2-бандда назарда тутилган текширишлар эълон қилинган 2 йиллик мораторий даврида ўтказилмайди (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони, шунингдек шарҳга қаранг). 1-бандда кўрсатилган текширишлар вақтинчалик тартибга кўра келишилади. Хабардор этиб ўтказиладиган 25 турдаги текширувлар рўйхатига киритилмаганлари улар сирасига киради (қуйида қаранг).

 

Назорат қилувчи органга қонунбузарлик ҳақида мурожаат қилинганда аноним мурожаатларга йўл қўймаслик учун дастлаб уни ўрганиб чиқади. Фаолият юритмаётган корхоналарда текширишлар тайинланмаслиги учун тадбиркорлик субъекти амалда фаолият кўрсатаётганлиги далили ҳам текширилади.      

 

Хавфни таҳлил этиш натижаларини эса назорат қилувчи органлар Бош прокуратура ва ССП билан келишувга кўра улар томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ тўплайдилар. Бунда ш.ж. ОАВдан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлардан фойдаланилади.

 

Агар текшириш учун ҳақиқий асослар тўпланган бўлса, назорат қилувчи орган текширувни келишиш учун буюртма киритиш мақсадида қуйидагиларга мурожаат қилади:

  • текшириш муддати 1 кундан ошмаса, назорат қилувчи органнинг вилоят даражасидаги бўлинмаси орқали – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар прокуратурасига;
  • текшириш муддати 1 кундан ортиқ бўлса, назорат қилувчи органнинг марказий аппарати орқали – Бош прокуратурага.

 

Буюртмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: текширув ўтказувчи орган номи; текширув ўтказиладиган тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР ва манзили; талаблари бузилиши мумкин бўлган НҲҲ тўғрисида маълумот; текширув ўтказиш муддати ва предмети, шунингдек текшириладиган фаолият даври. Буюртмага қонунбузарлик ҳолатлари ҳақидаги мурожаат нусхаси, хавфни таҳлил этиш орқали аниқланган батафсил маълумот, шунингдек текширув дастури илова қилинади.

 

Буюртма 3 иш куни давомида (фавқулодда вазиятлар юзага келиши, ш.ж. инсон ҳаёти ва соғлиғининг хавф остида қолиши, атроф-муҳит зарарланиши, жиддий моддий талафотлар келиб чиқиши, одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича – 1 иш куни ичида) кўриб чиқилади. Бош прокуратурада текширув ўтказишни келишиш / рад этиш тўғрисидаги қарорни Бош прокурорнинг солиқ ва божхона соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун масъул ўринбосари (у йўқлигида эса – Бош прокурорнинг бошқа ўринбосари) қабул қилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар прокуратураларида эса – уларнинг прокурорлари (улар йўқлигида эса – вазифаларини вақтинча бажарувчи ўринбосарлари) имзолайдилар.

 

Қарор 1 иш куни мобайнида назорат қилувчи органга юборилади, у 3 иш куни ичида текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Буйруқда текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси; назорат қилувчи органнинг текширувда иштирок этадиган масъул ходимлари таркиби; текшириладиган тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси), СТИР ва манзили; текширув мақсади ва муддати, текшириладиган фаолият даври кўрсатилади. Унга ҳам текширув дастури илова қилинади.

 

Прокуратурани хабардор этиб ўтказиладиган текширувлар

 

Ҳужжатда хабардор этиш тартибида 25 турдаги текширувни ўтказиш учун аниқ асослар назарда тутилган.

 

Т/р

Текширувлар (назорат функциялари)

Назорат қилувчи орган

Текширув муддати

Ўтказиш учун асослар

1.

Ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидагиларни олиб қўйиш:

  • тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқарилган ёки реализация қилинаётган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари;
  • қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси бўлмаган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари.

Тақиқланган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш далилларига барҳам бериш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

1 кун

Ишончли маълумотларнинг мавжудлиги

2.

Дори воситалари ишлаб чиқарилаётганлиги ва реализация қилинаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлгандагина сифатсиз ва/ёки контрафакт маҳсулот реализация қилинишига йўл қўймаслик мақсадида ишлаб чиқарилаётган ва реализация қилинаётган бундай маҳсулот устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 кун

Ишончли маълумотларнинг мавжудлиги

3.

Ваколатли орган билан келишилган объектларда атмосфера ҳавоси, тупроқлар, оқава ва ер юзасидаги сувларнинг ифлосланиш манбалари, шунингдек ташламалар ва чиқиндиларнинг ноқонуний манбаларини мониторинг қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика санитария-эпидемиология назорати маркази

1 кун

Назорат қилувчи орган тасдиқлаган жадвал 

4.

Молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча қурилиш объектларида, шу жумладан якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектларида рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли инспекторлик текширувлари. 

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари

1 кун

Заруратга кўра

5.

«Ўздонмаҳсулот» АК корхоналарида мавжуд дон ва буғдой унидан намуналар танлаб олиш йўли билан намлиги, ифлосланганлиги, дон аралашмалари кўрсаткичлари ва ғалла зараркунандаларидан зарарланганлиги таҳлили.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси

1 кун

Заруратга кўра

6.

Ваколатли орган билан келишилган объектларда саноат, радиацион ва ядровий хавфсизлик, шунингдек ер қаъридаги углеводород хом ашёсидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

10 кундан ортиқ эмас

Назорат қилувчи орган тасдиқлаган жадвал

7.

«Ўзбекэнерго» АЖ объектларида, 35 кВ ва ундан ортиқ кучланишли электр тармоқларига эга корхоналарда ишлар хавфсиз юритилишини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси

5 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

8.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда рўйхати белгиланган объектларда табиий, техноген, террористик-диверсион тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва улардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси талабларига риоя этиш масалалари юзасидан назорат.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

9.

Барча ташкилотларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш. Бунда кўрсатилган текширувлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруқларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси

10 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

10.

Қуйидагиларни ўтказиш:

  • сут ва сут маҳсулотларига қайта ишлов берувчи, истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминловчи, оқава сувларни оқизувчи хўжалик юритувчи субъектларда намуналар олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, водопровод суви ва оқава сувларни ҳар ойда лабораторияда текшириш;
  • ун ва ош тузи ишлаб чиқарувчи корхоналарда I навли буғдой уни ва ош тузи, тадбиркорлик субъектлари умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ошхоналарида тайёрлаган таомлар намуналарини танлаб олиш йўли билан, ошхоналарнинг технологик ускуналари, ходимларнинг махсус кийими ва қўлларини чоракда кўпи билан бир марта лаборатория таҳлилидан ўтказиш; 
  • қонунчиликка мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий текширувдан ўтиш дафтарлари мавжудлигини олти ойда кўпи билан бир марта мониторинг қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика санитария-эпидемиология назорати маркази

1 кун

Назорат қилувчи орган тасдиқлаган жадвал

11.

Давлат захиралари жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларида амалга ошириладиган назорат функциялари. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

10 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

12.

Карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандаларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан назорат функциялари.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

1 кун

Заруратга кўра

13.

Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномалари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини (ғўза, ғалла ва бошқалар) экиш бўйича белгиланган талабларга риоя этишлари устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

 

5 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

14.

Тадбиркорлик субъектлари белгиланган жойлардан ташқарида, шунингдек келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз гўшт ва сут маҳсулотларини реализация қилиши устидан назорат қилиш.  

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси

1 кун

Заруратга кўра

15.

Прокуратура органлари билан келишилган рўйхатга кўра автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши устидан йилда кўпи билан бир марта назорат тадбирларини ўтказиш.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда

1 кун

Назорат қилувчи орган тасдиқлаган жадвал

16.

Дарёлар ўзанларини тозалаш ва уларнинг соҳилларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиши устидан назорат қилиш давомида тизимли текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда

5 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

17.

Энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари етказиб берилиши, истеъмол қилиниши ва улар учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши тўлиқ ва ишончли ҳисобга олинишини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

1 кун

Заруратга кўра

18.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

30 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

19.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни асоссиз ва сунъий ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

1 кун

Заруратга кўра

20.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кредит ташкилотлари фаолияти устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

30 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

21.

Хазонлар ва бошқа чиқиндилар, далалардан ғалла экинлари ўриб олингандан кейин хашак ёқиш, дарахтлар ва буталарни ноқонуний арралаш, очиқ оловдан фойдаланган ҳолда битум эритиш ва ҳайвонларни ноқонуний овлашнинг олдини олиш бўйича тезкор назорат тадбирларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 кун

Заруратга кўра

22.

Ўз фаолиятини белгиланган тартибда расман тўхтатиб турган давр мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда давом этаётган жисмоний шахсларнинг фаолиятини текшириш.  

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

1 кун

Заруратга кўра

23.

Қуйидагиларни назорат қилиш:

  • юк ва йўловчилар ташишни ташкил этувчи хўжаликларда техник воситалар ишчи ҳолатда сақланиши, фойдаланиш ва таъмирлаш ишлари таъминланиши;
  • идоравий темир йўлларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда локомативлар, вагонлар, алоқа, сигнализация ва электр таъминоти воситалари ишчи ҳолатда сақланишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

10 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

24.

Парвозлар хавфсизлиги масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар. 

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

1 кун

Заруратга кўра

25.

Юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

30 кундан ортиқ эмас

Заруратга кўра

 

Текширув тартиб-таомили

 

Текширув тартиб-таомилининг ўзи тубдан ўзгармади. Бироқ тадбиркорлар учун қулайлик яратилди – уларга ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидан ва SMS орқали олиш имкони берилди.   

 

 

Текширув билан текширув ўтказиш йилидан олдинги 3 календарь йил қамраб олиниши мумкин. Бунда текширув ўтказилаётган календарь йилнинг ўтган даври текширилиши мумкин. Назорат қилувчи органлар томонидан илгари текширилган даврлар қайта текширилмайди.

 

Текширув муддати Бош прокурорнинг рухсати билан фақат бир марта ўша муддатга узайтирилиши мумкин (масалан, текширув муддати – 6 кун, уни яна кўпи билан 6 кунга узайтиришга йўл қўйилади).

 

Текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатномада қайд этилган қонунбузарлик ҳолатлари, шунингдек улар юзасидан қўлланилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, молиявий ва иқтисодий жарималарни қўллаш тўғрисида қарорлар, суд қарорлари) 3 иш куни давомида Ягона тизимга киритилади.

 

Ҳужжатда бошқа тартиб-таомиллар ҳам қайд этилган. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум