Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

БКМда Ўзбекистон павильонини сақлаб туриш дирекцияси ташкил этилди

04.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли 2020 йил 29 августдаги 527-сон қарорида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази (БКМ) ҳудудидаги 66-павильон Ўзбекистонга 49 йилга ижарага берилган. Йил якунига қадар павильонни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини ниҳоясига етказишлари керак, шундан кейин унда "Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази" очилади. У ерда «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси, ноёб музей экспонатлари ва коллекциялари тақдимоти, замонавий санъат ва ҳунарлар кўргазмаси режалаштирилмоқда.

 

Экспозицион марказни сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги "InterForum" ДУК таркибида махсус дирекция ташкил этилади. Таъсис ҳужжатларини Россия қонунчилигига мувофиқ тайёрлайдилар ва тасдиқдайдилар, дирекция Москвa шaҳридa жойлашади.

 

Дирекциянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари:

  • кўргазма-ярмарка фаолиятини амалга ошириш;
  • маданий-оммавий ва концерт тадбирларини ташкил этиш;
  • мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, халқаро кўргазмаларда маҳаллий туроператорларни кенг реклама қилиш;
  • кенг кўламдаги реклама ишларини амалга ошириш, шу жумладан, халқаро маданий, саноат ва сайёҳлик кўргазмаларини ўтказиш тўғрисида хорижий фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ахборот манбалари орқали ташкил этилаётган тадбирларда, авваламбор, Ўзбекистоннинг обрўсини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали тарғиб қилишни таъминлаш;
  • МДҲ давлатлари ва бошқа мамлакатлардан потенциал хорижий харидорларни халқаро маданий, саноат ва туристик кўргазмалари ҳамда ярмаркаларига кенг жалб қилишни амалга ошириш;
  • вазирликлар ва идораларга БКМ ҳудудидаги экспозицион марказда ўтказилиши режалаштирилаётган кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишда методик ёрдам кўрсатиш;
  • Ўзбекистон иқтисодиёти ва инфратузилма соҳаларини модернизация қилиш ва ривожлантириш учун РФнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини ҳамда илғор технологияларини жалб қилишга кўмаклашиш;
  • маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш, Россия бозорига маҳаллий маҳсулот ва хизматларнинг узоқ муддатли экспорт қилиниши ҳисобига ўзаро савдо товарлари номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш.

 

Дирекция хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан, бинолар (майдонлар) ва иншоотларни ижарага беришдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари, ХМИ, ХҲМТнинг маблағлари ва РФнинг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Зарур ҳолларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари сарфланади.

 

"InterForum" ДУК  - Ўзбекистон ижарага олган павильонда халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркалар, форумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган. 2 ой муддатда экспозицион марказни Ўзбекистоннинг замонавий маданияти ва тарихи тўғрисидаги материаллар ва экспонатлар билан жиҳозлашади. Экспонатлар - ахборот материаллари ва маҳсулот намуналари - ҳар ярим йилда янгилаб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.