Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Боғча болалари қандай тарбияланади

28.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 йилдаги 802-сон қарори билан Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти тасдиқланди.

 

Давлат стандартининг мақсади мактабгача таълим тизимини замонавий талабларга асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш ҳисобланади. Унинг вазифалари қаторида таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этиш ҳамда таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига доир мажбурий минумум талабларни жорий этиш ва назоратини ташкил этиш ҳам бор.

 

Мактабгача таълим ва тарбия давлат стандартида қуйидагилар назарда тутилган:

  • давлат стандартининг мақсади ва асосий вазифалари;
  • мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси;
  • давлат стандартини жорий этиш ва унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • давлат стандарти компонентлари, хусусан:

- илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;
- мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат ўқув дастури;
- давлат мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш нормалари.

 

Давлат стандартининг асосий принциплари қуйидагилар ҳисобланади:

  • тарбияланувчининг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;
  • ҳар бир боланинг, шу жумладан жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш имкониятининг тенглиги;
  • давлат стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига мослиги;
  • мактабгача таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;
  • мактабгача таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;
  • мактабгача таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланганлиги;
  • хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.

 

Шунингдек қарор билан Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тизимдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун марказлаштирилган ҳолда жиҳозларни харид қилиш бўйича комиссия таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова. 


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16