Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Божхона назорати учун – тўртта йўлак

27.11.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Илгари божхона назоратидан ўтишнинг амалдаги тартиби ҳақида батафсил ёзган эдик. Хусусан, жорий йил бошидан Ўзбекистон халқаро аэропортларида иккита йўлакдан ўтиш тизими амал қилмоқда (бу ерга ва бу ерга қаранг).

 

Бироқ Президентнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ–5414-сон Фармонида «ялпи» божхона назоратини ўтказишдан ҳар томонлама таҳлил асосида божхона назорати объектларини аниқлаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни камайтириш имконини берувчи хавфни бошқариш тизимига ўтиш назарда тутилган.

  

Шу муносабат билан божхона назоратидан ўтиш учун тўртта йўлак қўлланилишини назарда тутадиган хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими жорий этилмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

2018 йил 1 декабрдан бошлаб

«сариқ йўлак» – божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади

«қизил йўлак» – божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади

2019 йил 1 мартдан бошлаб

«яшил йўлак» хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди

«кўк йўлак»хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади

 

«Сариқ» ва «қизил» йўлаклар мос равишда 70% / 30% нисбатда товар ва транспорт воситаларининг хавф профиллари ёки тасодифий танлаш асосида қўлланилади. «Яшил» ва «кўк» йўлаклар амалга киритилган кундан бошлаб эса фоиз нисбати ДБҚ томонидан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини қўллаш самарадорлиги мониторинги асосида белгиланади.

 

«Кўк йўлак»га йўналтирилган товарларга нисбатан божхона назорати ДБҚнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

 

2019 йил 1 мартдан бошлаб олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади. Унда 3 ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланади. ДБҚ марказий аппарати тизимга уланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ҳам назарда тутилган (1.02.2019 йилдан):

  • ТИФнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлари институтининг жорий этилиши. Ваколатли иқтисодий оператор мақомини бериш тартиби, шунингдек улар фойдаланиши мумкин бўлган соддалаштирилган божхона тартиб-таомиллари шаклларини Ҳукумат кейинроқ тасдиқлайди;
  • БЮДни тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи – «фронт-офис» тузиш бўйича дастлабки лойиҳани амалга ошириш.

 

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум