Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Болаларга эрта ёшдан таълим беришга – $100,57 млн

21.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 йилдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси, Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти иштирокидаги «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 789-сон қарори қабул қилинди.

 

Умумий қиймати 100,57 млн АҚШ долларини ташкил этадиган лойиҳа  2020–2024 йилларда болаларнинг эрта ёшдан таълим олиш имкониятларини ошириш, давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим муҳитини яхшилаш, таълим сифатини тизимли равишда баҳолаб бориш имкониятларини яратишга қаратилган.

 

19.07.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда – ХТУ) ўртасида «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан 59,5 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланган.

 

9,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш тўғрисида битим билан имзоланган битим доирасида Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилотининг грант агенти сифатида қатнашади.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистоннинг улуши 26,72 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари 16,9 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади.

 

Мактабгача таълим вазирлиги кредит ҳамда грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган этиб белгиланди.

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида ижро этувчи орган ҳузурида ХТУ кредити ҳисобидан молиялаштириладиган 10 штат бирлигидан иборат бўлган лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.

 

Кредитни қайтариш, шунингдек кредит бўйича фоиз тўловлари, хизмат кўрсатиш ҳақи, 3,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвесторнинг даромадини тўлаш ҳамда солиқ ва божхона имтиёзларини бериш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16