Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Бу қандай ишлайди: қурилиш бошлаш ҳақида хабарнома

06.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (28.11.2019 йилдаги 961-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 мартдан бошлаб қурилишга рухсатнома олиш ўрнига фақат уни бошлаш ҳақида хабар бериладиган бўлди. Бу мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ер участкаси майдонларидан қатъи назар, қурилиш-монтаж ишларининг барча турларига тааллуқлидир.

 

Қуйидагилар учун хабарнома юбориш талаб этилмайди:

  • якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши режасига киритилган объектлардан ташқари;
  • турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказилаётган хоналар;
  • мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;
  • мобил алоқа станцияси монтажи;
  • ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;
  • конни кавлаш ишлари;
  • технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектни реконструкция қилиш ёки ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш.

 

Бошқа ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини хабарнома юбормасдан амалга ошириш тақиқланади. Хабарнома Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларига юборилади. Хабарномани юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПдаги интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин.

 

Хабарнома юборишдан олдин қурилиш инспекцияси томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта билан танишилади. Хабарнома мажбурий тартибда ЭРИ билан имзоланиши лозим. Марказга келганлар шу жойнинг ўзида рақамли имзони олиши мумкин.

 

Хабарнома юборувчиларда ЭРИси мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, офертани қабул қилмаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, хабарнома юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

 

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари хабарнома тўлдирилган вақтдан бошлаб 10 дақиқа мобайнида уларни инспекцияга юборади, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса хабарнома автоматик тарзда юборилади. Инспекция хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб 1 соат мобайнида сумма ва банк реквизитларини кўрсатилган ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқланган инвойсни юборади. Хабарнома юборувчига инвойсда кўрсатилган суммани тўлаши учун 10 кун берилади.

 

Хабарномада кўрсатилган объектларда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан танлаш йўли билан назорат ўрнатилади. Шартлар ўзгарган тақдирда (иш бажарувчиларининг, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ечимларидаги сезиларли ўзгаришлар ва ҳ.к.), 10 кун мобайнида қўшимча хабарнома юборилиши керак. Шартлардаги ўзгаришлар инвойсда кўрсатилган сумма миқдорининг ўзгаришига олиб келса, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

 

! Хабарнома юбориш бўйича хизматлар бепул - хизматлар кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.