Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Бухоро вилоятида сув таъминоти тизимини модернизациялашга $437,62 млн ажратилади

16.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 йилдаги «Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 482-сон қарори қабул қилинди.

 

2019 йил 2 июлда Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) томонидан «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда – лойиҳа) амалга ошириш учун Ўзбекистонга 25 йил мобайнида қайтариш муддати билан қарз берилиши маъқулланган.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати – $437,62 млн.ни, шу жумладан: ОИИБ қарзи –$385,12 млн.ни, Ўзбекистоннинг ҳиссаси (солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисобига) – $52,5 млн.ни ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020–2023 йиллар) ташкил этади.

 

Қарорда қуйидагилар белгиланган:

  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ОИИБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
  • инвестиция даврида фоизлар, захирага олиш учун воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик воситачилик ҳақи кўринишидаги молиявий харажатларни тўлаш ОИИБнинг қарзлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • лойиҳа техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • лойиҳа бўйича ОИИБ қарзини қайтариш прогноз жадвали;
  • лойиҳа доирасида ОИИБ қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози.

 

Молия вазирлигига қуйидаги ваколатлар берилди:

  • Ўзбекистон Республикаси номидан ОИИБ билан лойиҳани амалга ошириш учун қарз битимини имзолаш;
  • «Коммунхизмат» агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖнинг «Бухоро сув таъминот» МЧЖ ўртасида ОИИБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш.

 

Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасидаги қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса бериш топширилди.

 

«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси зиммасига «Бухоро сув таъминот» МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОИИБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамлаб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланди.

 

Шунингдек қарорда лойиҳани амалга оширишни таъминлашга йўналтирилган бошқа чора-тадбирлар (канализация тармоқлари ва иншоотларини қуриш учун ер участкалари ажратилиши, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланиши, лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш гуруҳини ташкил этиш, қарзни сўндириш учун зарур молиявий маблағларни шакллантириш ва бошқалар) ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.