Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чет эл фуқароларининг қай бири кўчмас мулк объектини яшаш гувоҳномасисиз сотиб олиши мумкин

15.07.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 384-сон қарори қабул қилинди.

 

Рўйхатда фуқаролари кўчмас мулк объектларини яшаш гувоҳномасисиз (рухсатномасиз) сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган 108 та давлатни номи кўрсатилган. Ҳужжат билан белгиланганки, янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларига қуйидагилар киради:

  • қурилиш ишлари бошланган, бироқ фойдаланишга қабул қилинмаган;
  • туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори мавжуд бўлган;
  • қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган;
  • фойдаланишга қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-24
  • USD:12625.18 (+0.00) сум
  • EUR:13505.16 (+0.00) сум
  • RUB:146.62 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25