Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Агар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак82 та товар позицияси импорт божхона божидан озод қилиндиЙўриқнома: воситачи орқали хизматлар импорт қилинганда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Чирчиқда Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг филиали очилади

04.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2021 йилдаги “Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳамда ўз имкониятларини ҳисобга олиб, Филиал ўзи қабул параметрларини шакллантиради.

 

Филиалнинг асосий вазифалари:

  • ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;
  • битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг "Siemens" компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш;
  • таълим жараёни учун зарур моддий-техник, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори малакали ва иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш.

 

Филиал фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Филиал битирувчилари амалиётлари ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.