Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Cпелеотуризм қандай ривожлантирилади

05.10.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2026 йилдаги «Ўзбекистонда спелотуризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 530-сон қарорига мувофиқ, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ғор туризмини ривожлантириш бўйича синов тадбирлари амалга оширилади.  

 

2026-2028 йилларда танланган объектларда босқичма-босқич замонавий туризм инфратузилмасини шакллантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш режалаштирилган. Бунда, маданий мерос объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари тегишли рухсатномалар билан ҳамда Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳудудида ишлар белгиланган экологик чекловларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

 

Туризм қўмитаси 2026 йил якунига қадар объектларнинг туризм салоҳиятига оид медиа маҳсулотларни тайёрлаб, Ягона миллий туризм платформасига жойлаштириши лозим. 2027 йилдан бошлаб халқаро илмий экспедициялар ўтказиш, шунингдек, сайёҳлар учун энг жозибадор объектлар маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган.

 

2026-2027 йилларда хусусий инвестицияларни жалб қилиш чоралари кўрилади. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида инвестиция форумлари, тақдимотлар ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

 

2027-2028 йилларда тегишли ҳудудлар ҳокимликлари томонидан муҳандислик, коммуникация ва туризм инфратузилмаси, жумладан, дам олиш масканлари ва санитария-гигиена пунктлари ташкил этилиши керак. Шунингдек, оилавий меҳмон уйларини ташкил этишда аҳолини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

 

Сайёҳлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди. Уч ой муддатда объектларга ташриф буюришда хавфсизликни таъминлаш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши керак. 2027 йилдан бошлаб йилига икки марта ўқув-амалий тренинглар ўтказилади.

 

Спелеотуризмни халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида 2027 йилнинг май-июнь ойларида хорижий эксперт ва тадқиқотчилар иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб халқаро грантларни жалб қилган ҳолда ҳар йили спелеология, геология, гидрология ва биоспелеология соҳаларида тадқиқотлар олиб борилади.

 

Бундан ташқари, хорижий телеканаллар учун ҳужжатли фильмлар яратиш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги медиаматериалларни мунтазам намойиш этиш режалаштирилган.

 

2027 йилдан бошлаб ғор туризмини ривожлантириш лойиҳалари ижтимоий-ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилиши мумкин. Уларни халқаро грантлар, хусусий инвестициялар, Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштиришга йўл қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.10.2026 йилдан кучга кирди.

 


.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум